O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сув келтирганлар хор, кўза синдирганлар азиз!

Сув келтирганлар хор, кўза синдирганлар азиз!
200 views
20 June 2022 - 16:43

Бугун Ўзбекистонда мустақиллик эълон этилган кун!

1990 йил 20 июн куни Олий мажлис Мустақиллик декларатсияни кўпчилик овоз билан қабул этди! Амалдаги президент ҳам Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси Биринчи секретари Ислом Каримов тиш-тирноғи билан қаршилик кўрсатганига қарамай!
Халқ талаби, демократик кучларнинг қаттиқ ҳаракатлари ва босимлари билан!
Ҳарҳолда бу бир киши “ҳал қилган” иш эмас, балки қонуний, ҳужжатли, чинакам МУСТАҚИЛЛИК КУНИдир!
Халқимизни ҳақиқий Мустақиллик куни билан чин юракдан қутлайман!
Қутлайман… Аммо ичим ёруғ эмас. Чунки мамлакатимиз мустақиллиги учун бошини кундага қўйиб курашган инсонлар мустақиллик душмани жаллод Каримовнинг қаҳрига учраб кўпи қамалди, бир талайи ўлдириб юборилди, яна бир қисми бугун қувғинда, чет элларда сарсон юрибди! Юртга келолмайди. Келса, киргазилмайди.
Бу ҳол ўтакетган ҳақсизлик, ўтакетган адолатсизлик, ўтакетган зулмдир! Қаршилар иззатда, курашганлар зулм, тақиқ ва тазйиқ остида! Сув келтирганлар хор, кўза синдирганлар азиз!
То улар Ватанга қайтарилмас ва хизматларига яраша муносабат кўрсатилмас экан, Ўзбекистонда адолат қарор топди деб бўлмайди.

Nurulloh Muhammad Raufxon