Якинда ўз манбамизнинг хабар қилишича, Самарқанд вилоятининг Пойариқ тумани, П. Нурманов жамоа хўжалиги Чангороқчи қишлоғи турғуни Сухроб Самандаров (1973 йилда туғилган) 2013 йил 3 июн куни ўз уйида, ўзига ўзи бензин қуйиб ёқиб юборган. Сабаби, уч йил аввал хотини билан ажрашган ва ўртада битта фарзанди бўлган, ҳеч каерда тайинли бир иш топилмагани ва фақат мардикорлик билан кун кечирганлиги сабабли уч йил давомида бола нафақасини (алимент) тўлай олмаган, шунинг натижасида суд томонидан 4 миллион сўмлик бола нафақаси ва жарима учун судга чақирув бўлган.
Самандаровлар оиласида уч ака-ука фарзандлар бўлишган ва маҳаллада Самандаровлар оиласи ночор оилалардан бири бўлганлигини маҳалладошлари эътироф этишади.
Уйи ва ўзининг танаси куйиб кулга айланган бу инсон ҳам бошқалар қатори ота-онасининг, ака-ука жигарларининг, жажжи фарзандининг вақти келиб меҳрибон отаси ва ёру-дўстлари меҳрибони ва қадрдони бўлишга ҳақли эди-ку, ахир.
Бугунги кундаги золим диктатор И. Каримов ва унинг ялоқхўр манқуртлари тузган режими асосида сиёсати ва иқтисоди мана шундай инсонларнинг ва қолаверса халқ ҳаётига ва бошига не-не кулфату балоларни ёғдирмоқда!
ЎХҲ азоси Сарлочин, Ўзбекистон