O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Суд адвокатнинг қийноқлар бўйича суд-тиббий экспертиза тайинлаш сўровини қондирди

Суд адвокатнинг қийноқлар бўйича суд-тиббий экспертиза тайинлаш сўровини қондирди
151 views
07 March 2018 - 16:01

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида журналист Бобомурод Абдуллаевнинг биринчи маҳкама йиғилиши бўлиб ўтди. Судья Зафар Нурматов адвокат Сергей Майоровнинг қийноқлар бўйича суд-тиббий экспертиза тайинлаш сўровини қондирди.

Маҳкамада иштирок этган журналист Малоҳат Эшонқулованинг маълум қилишича, суд жараёни “рисоладагидек” ўтган.

“Адвокат Сергей Майоров ҳимоясидаги шахсга нисбатан қийноқ қўлланилгани ва буни тасдиқлатиш учун суд-тиббий экспертиза тайинлашни сўради. Кейин судья Бобомурод Абдуллаевга юзланиб, экспертиза тайинланишини истайсизми, деди. У Бобомурод Абдуллаевдан қийноқ излари сақланиб қолган бўлса кўрсатишни сўради. Зал тўла одамга Бобомурод қийноқ аломатларини кўрсатди”, дейди Малоҳат Эшонқулова.

Шундан сўнг ҳакам Зафар Нурматов суд-тиббий экспертиза тайинлаш бўйича қарор қабул қилган.

Суд жараёнининг кейинги куни судья томонидан маълум қилиниши айтилган.

Кузатувчилар судья томонидан маҳкама жараёнида қийноқларни эътироф этиш ва суд-тиббий экспертизасини тайинлаш мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи бор учраётганини эътироф этишмоқда.

Шу вақтгача судлар қийноқ бўйича айтилган гапларни эътиборсиз қолдирган.

ЎХҲ хабарлар бўлими