O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Суд жараёнидаги кўз ёшлар….

Суд жараёнидаги кўз ёшлар….
52 views
16 July 2012 - 16:53

Бугун суиқасдга иштирок этган эр-хотин устидан суд жараёни давом этди.

Остерсунд туман судида таниқли ўзбек имоми Обид қори Назаровга нисбатан уюштирилган суиқасд буйича суд жараёнининг учинчи куни ва у ҳиссиётларга тўла эди. Бугун (16 июль 2012 йил) гумонланувчи эркак имомнинг жойини аниқлаб жиноятчига ёрдам берганлигини судда тан олди ва  бу ишларнинг оқибатини ўйламасдан туриб,  билмай қилганини айтиб ўтди.

Остерсунд туман судида жавоб бераётган 30 ёшлар чамасидаги  ўзбек эр-хотин шу йилнинг қиш ойида ўз уйи подъездида имомнинг  бошига ўқ узган кимсага ёрдам берганликда айбланмоқда.

Бугун судда кўргазма бериш эркакнинг навбати. “Бу жуда эмоционал ҳолат эди, отилган одам ҳакида гапирганда у йиғлаб юборди», – дейди судда қатнашган Р4  Йемтланд (Jämtland) мухбири Билли Абраха

Оқибатини билмаслик

Икковлон асосий жиноятчига информация тўплашда ёрдам берганликда гумонланмоқда. Бугун суиқасдга кўмаклашганликда гумонланаётган эркак ҳақиқатан ҳам Стромсундга бориб имомнинг турар жойини аниқлаганини, аммо бу нима оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билмаслигини таъкидлади. Унга кўра имомни қидираётганликларини фақат унинг ўзи биларди, аёл эмас.

Кўргазмаларни ўзгартирди

Полиция тергов жараёнида эркак Стромсунд масжидига бориб имом билан учрашганини тан олмаганди. Бугун у кўргазмасини ўзгартириб масжидга борганини айтди, аммо имомни учрамаганлигида қаттиқ туриб олди. Гувоҳлардан бири уни масжидга борганлигини, ҳамда у ерда Обид қори Назаров билан учрашганлигини тасдиқлади.

Кун давомида суд имомнинг уйи ёнида топилган овоз пассайтирувчи мослама ўрнатилган,  Россияда ишлаб чиқарилган  тўппончани топиб олган гувоҳнинг кўргазмасини эшитди. Билли Абрахага кўра эркак «имомнинг яшаб кетиши учун дуо қилаётганлигини» ҳам айтган.

http://sverigesradio.se/sida/artikel.aspx?programid=78&artikel=5194496

Швед радиоси материалларидан
Тўлқин Қораев таржимаси.