O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Суиқасдга кўмаклашганлар яна қамоқда қолдирилди

Суиқасдга кўмаклашганлар яна қамоқда қолдирилди
151 views
15 June 2012 - 21:20

Жума куни Стромсундда ўзбек имоми жонига қасд қилишда ёрдам кўрсатганлар тағин қамоқда қолдирилди.
30 ёшлар чамасидаги ўзбекистонлик эр-хотинлар тўрт ҳафтадан буён ўзбек имоми Обидхон қори Назаров жонига суиқасдда кўмаклашганликлари учун қамоқда сақланишмоқда. Уларни ҳибсда сақлаш муддати жума куни тугади. Остерсунддаги туман суди прокурор Кристер Петерссоннинг талабини қондириб бу жуфтликни тағин икки ҳафталик муддатга қамоқда қолдиришга қарор чиқарди. Демак, Кристер Петероссон бу жуфтликга айблов эълон қилиши учун тағин икки ҳафталик муддатни қўлга киритган.

Имом 22 февраль куни Стромсундда ўз уйи олдида отиб кетилганди. Бу жиноятни содир этишда гумонланган кишининг шахси гувоҳлар ҳамда кузатув камераларига тушган суратлар ёрдамида аниқланган. Суиқасд ижрочиси мамлакатни тарк этганлиги ҳам гумонланмоқда. У сиртдан қамоққа олинган ва халқаро қидирув ишлари давом этаяпти.

Назаров таниқлик мусулмон уламоси ва режим танқидчиларидан бири ҳамдир. Муҳожиротдаги ўзбеклар бу суиқасд Ўзбекистон хавфсизлик хизматлари буйруғига биноан амалга оширилганлигига қатъий ишонч билдиришмоқда.
Торд Андерссон

http://op.se/lanet/ostersund/1.4812397-medhjalpare-till-mordforsok-omhaktades

Швед тилидан Тўлқин Қораев таржимаси