O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Суиқасд уюштиришда ёрдам беришда гумонланган шахс Бирлашган Миллатлар ташкилоти фаоли эди

Суиқасд уюштиришда ёрдам беришда гумонланган шахс Бирлашган Миллатлар ташкилоти фаоли эди
198 views
05 July 2012 - 20:13

Эртага Стромсунддаги (Strömsund) ўзбек
имомига суиқасд уюштирилишига кўмаклашган
жуфтликка айб эълон қилинади.
Савол туғилаяпти: улар тайёргарликдан ўтган
жосусларми, ёҳуд мажбурий равишда бу ишга
жалб қилинган талабаларми?

Яқинда Швециянинг Стромсунд шаҳрида, ўз уйи олдида ўзбек имоми Обид қори Назаровнинг бошига ўқ узилганлигига беш ой тўлади. Сўнги маълумотларга қараганда, у ҳали-ҳамон комада ётибди.
Асосий жиноятчи ҳали озоддикда. Эртага суиқасд ижрочисига ёрдам берганликда гумонланаётган 30 ёшлар чамасидаги жуфтликка Остерсунд туман суди томонидан жиноят иши қўзғатилади. Улар қандай қилиб ёрдам кўрсатганликларини прокурор ошкор этишни истамади.
Бу жуфтлик Ўзбекистон фуқаролари бўлиб бир йил давомида Мальмода яшашди. Аёл Швецияга талаба сифатида келган. У таҳсил вақтида Бирлашган Миллатлар Ташкилотида валонтерлик ҳам қилган. Бир неча йил илгари у бўш иш ўрни учун ёзган аризасида ижтимоий котиб вазифасида катта тажрибага эга эканлигини ҳам ёзган эди.
Муҳожиротдаги ўзбеклар қатъият билан ўзбек имоми Обидхон Назаровга уюштирилган суиқасд ортида Ўзбекистон хавфсизлик хизматлари турганлигини таъкидлаб келишмоқда. Уларга кўра Мальмода яшаган бу жуфтлик жосуслар бўлиб, махсус топшириқ билан Швецияга келишган. Лекин улар ўзларига ва яқинларига нисбатан таҳдидлар қилиниши ортидан бу суиқасдга кўмак беришга мажбур бўлган бегуноҳ талабалар бўлиб чиқишлари ҳам мумкин.
Асосий гумонланаётган жиноятчи 35 ёшлар атрофида. Унинг паспорти ва бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжатларида кўрсатилинганига кўра у ҳам Россия ва ҳам Ўзбекистон фуқаросидир.
Жиноятчи фойдаланган ижарага олинган автоуловнинг давлат рақамлари аниқланганидан сўнг, полиция унинг Швециядаги ҳаракатланиши, ҳамда ташриф буюрган манзилларини аниқлади. У Стокгольм ва Остерсунд меҳмонхоналарида ва бошқа жойларда ҳам яшаган. Киллер ёқилғи қуйиш станцияларида ва магазинларда видео кузатув камераларига тушиб қолган, ҳамда ўзида бўлган кредит карталари билан савдо қиларкан, электрон изларни ҳам қолдирган.
35 ёшлик бу кимсага халқаро қидирув эълон қилиниб, сиртдан қамоққа ҳам олинган. Европа полицияси ва хавфсизлик хизматлари у ҳақида маълумотлар, ҳамда суратларга эга. Аммо у Швеция давлат криминал полицияси рўйхатидаги “жаҳд билан изланаётган” жиноятчилар рўйхатига киритилмаган экан.
Бу рўйхатда эса бу жиноятга қараганда анча енгилроқ жиноят содир этганлар исми киритилган. Масалан Сконе ҳудудидаги галлерист Ульф Линдстром (Ulf Lindström) ўзининг Кунгсторпдаги (Kungstorp) галлериясига ўт қўйиб Италияга кўчиб кетгани ортидан бу рўйхатга киритилган. Ёлланма қотиллик билан шуғулланувчи одам айни мана шу рўйхатга киритилиши лозим эмасмиди?
“Албатта бу одам ушбу рўйхатга киритилинади, аммо унгача у кўп вақт қидирувда бўлмоғи лозим”, – деб изоҳ беради Давлат криминал полициясидан Варг Гюлландер (Varg Gyllander).
Яна тарозининг оғир томони, агар жиноятчининг исми ва сурати интернетга қўйилса ундан қасос олиш хавфи пайдо бўлади.
“Бир кишини мана шунақа рўйхатга киритиш жуда ҳам унинг шахсини таҳқирловчи тадбирдир”, – дейди Варг Гюлландер (Varg Gyllander).
Жиноятчи Швецияни тарк этаркан, самолётда Москвага учиб кетган ва шу ерда унинг излари тугаган.
Агар жиноятчи ҳозирда ҳам Россияда бўлса унинг Швецияга топширилишига умид қилмаса ҳам бўлади. Россия билан Швеция орасида жиноятчиларни топшириш ҳақида келишув мавжуд эмас.

Торд Андерссон
Остерсунд постен газетасидан.
http://op.se/lanet/stromsund/1.4874186-misstankt-medhjalpare-till-mordforsok-var-aktiv-inom-fn