O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Супермегаманқурт ила тўқнашув

Супермегаманқурт ила тўқнашув
142 views
26 August 2017 - 22:04

Бугун автобусда кетаётганимда бир нотаниш кимса мени таниб қолиб: “Ютюбдаги Бобомурод Абдулласиз а?” деди. Ижобий жавоб беришим биланоқ мени Ватан хоинига чиқарди.

“Бабаяннинг отставкасини сўраб нима қиласиз? Биз Жаҳон чемпионатига чиқиб юрган юртмидик-ки, у ерга чиқишни талаб қилсак. Ота бобомиз жаҳон чемпионатига чиқмаган. Давлат раҳбари кимни мураббий қилиб тайинласа, шуни мақтаб, шунга рози бўлиб яшашимиз керак”, – деди.

Унинг фикрича, Бабаянни Ўзбекистон термасига бош мураббий қилиб Ислом Каримов тайинлаганмиш. Бабаянга қарши чиқиш Ислом Каримовга қарши чиқиш, марҳумга нисбатан ҳурматсизлик билан баробар эмиш. “Марҳумнинг руҳини чирқиратишга ким ҳуқуқ берди Сизга?” – деди.

Манқуртнинг тур-турини кўрганман. Лекин бунақасини бугун учратдим.

Бироз ўзимга келгач, хомкаллали қулга: “Сен рози бўлиб яшайвер Бабаянга. Шунда Ислом Каримов ҳам сендан рози бўлади”, – дедим.

“Сиз-чи?!” – деди ўдағайлаб.

Индамадим.

“Нимага менга жавоб бермаяпсиз?” – деди такрор ва такрор.

Охири: “Маст ва жинни билан гапламшанглар, дейишган экан ота-боболаримиз”, – дедим.

Дарҳақиқат, маст ва жиннилар билан сизлар ҳам гаплашманглар!

Бобомурод АБДУЛЛА
26.08.2017

facebook.com