СУРГУН ИЧИНДА СУРГУН
Сургун ичинда сургун
сен ҳам бир яшаб кўргин
ҳолимни яшаб куриб,
сўнгра мендан ҳол сўргин!
Ватан эмас бу очун
Бу ер Нафс овидир
Аллоҳнинг Одам учун
Яратган синовидир
Бас, нечун сиз мен билан
Сургунни талашасиз?
Жаҳаннамнинг оғзида
ўтиндек қалашасиз?!…
2019
Муҳаммад Солиҳ