O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Суриядаги Россия жиноятларига чек қўйиш вақти келди!

Суриядаги Россия жиноятларига чек қўйиш вақти келди!
189 views
06 February 2012 - 10:14

Дипломатик “сиз биз”ни йиғиштириб қўйиб, Россияни, унга қўшиб, БМТнинг Хавфсизлик кенгашида  масхарабозлик қилаётган Хитой ва Хиндистонни хам бир бурчака тиқиб қўйиш вақти келди. Улар Хавфсизлик кенгашининг Башар ал Асад режими бўйича қарорига вето қўйишди ва шу йўл билан дунёдаги энг қонхўр режимлардан бирини бутун дунё ғазабидан сақлашга уринишмоқда. Мен бугун шуни афсус билан қайд этаманки, Кремлнинг “жараённи тўхтатиш” бўйича қилган бу тубан қилиғи, оғир жиноятни қўллаш билан баробардир. Сурияни қонли тўқнашувлар майдонига айлантирган Башар ал Асад режими манфаатлари йўлида шантаж ва товламачилик йўлига ўтган Москва мана шундай жазога лойиқдир. Ғазабга тўлган биродар араб иттифоқчиларининг Яқин шарқдаги Россия дипломатик миссиялари олдидаги тўпалонгли намоишлари қаерда қолди?

Путин режимининг қўллаши ва химояси остидалигини сезган Асад режимининг хавфсизлик кучлари химоясиз сурияликларга қарши қашқатқич зарбалар бераяпти. Суриянинг йирик шахарлари, айниқса тоборо ғалаёнчилар қўлига ўтиб бораётган Дамашқ шахри атрофи танк ва артилерия томонидан шафқатсиз ўққа тутилаяпти. Сўнги маълумотларга кўра 6500 нафар тинч ахоли халок бўлган ва ўн минглаб одамлар ярадор бўлишган.

Асад, ўз отаси Хофизнинг 1982 йилдаги усулини такрорлаяпти яъни у аввалига Сурия шахарларини қуршовга олиб, сўнгра шахардаги кўзга кўринган турар жой, офис ёки шифохона биноларини шафқатсиз равишда оғир артилерия томонидан ўққа тутмоқда. Бу оловнинг ичида халок бўлаётганларнинг ичида аёллар, кексалар ва болалар борлиги билан унинг заррача иши йўқ.

Агар дунё ахли, режимга бўйсунмаётган Сурия шахарлари ичида нималар содир бўлаётганини кўрганида борми, хамма ғазаб билан бундай жиноятчиларни тўхтатиш учун дархол халқаро кучларни киритиш кераклигини талаб қилган бўларди. Афсуски, бугун Башар ал Асад мамлакатдаги ОАВни, бўлаётган воқеаларни мустақил ёритишдан махрум қилган.

1982 йилда Хофиз Асад ўзининг 20000 фуқаросини қатл қилганди. Бугун унинг ўғли “кўз доктори” Башар отасидан хам ўтган қонхўр бўлиб чиқди. Мана шу бўйи калта шифокорнинг қалбида ўз халқини босиб янчиб, қонига ботирадиган улкан ғазаб қаердан пайдо бўлганини хеч ким билмайди. Бу унинг эхтимол Путин ва Ахмадинижоддан олган фойдали ўгитлари натижасидир?  Асад ўз халқини қиришда шу тариқа давом этса, у ўз отасининг 1982 йилдаги “рекордини” янгилаши хеч гап эмас.

Кремль ўзининг БМТнинг Хафвсизлик кенгашидаги вакилига, Араб мамлакатлари лигаси номидан Марокаш томонидан ўртага ташланган Сурия бўйича ўта “юмшоқ” резолюция лойихасига вето қўйишни буюрди. Резолюцияда, Башар Асадга ўз ваколотларини ўринбосарига бериш таклиф қилинган ва икки ой муддат ичида сайловлар ўтказиш мажбуриятини олувчи вақтли хукумат тузиш режаси хам кўрсатилган эди. Резолюция лойихаси, Россиянинг араблар ва уларнинг европадаги хомийлари билан муносабатини хисобга олингани холда, ўта ноаниқ ва юмшоқ узилган эди, Унда Хафвсизлик кенгаши аъзоларини харбий харакатга ундовчи пунктнинг ўзи йўқ ва хаттоки қўшимча иқтисодий чекловлар хақидаги таклифлар хам саноқли эди. Бироқ, Москвага бу хам ёқмади.

Эхтимол Россия бош вазири Путин БМТ Хафвсизлик кенгаши йиғилишидаги танафусдан фойдаланиб, ўзининг харакатлари оқибатларини яна бир бор ўйлаб кўрар? Агар Россия Суриядаги вазиятни мўтадилаштирувчи бу резолюцияга вето қўйса, бу БМТ уставининг асосий принципларига қарши берилган овоз бўлади. Бироқ, Путиннинг кимлигини яхши билган демократик дунё воқеанинг бундай ривожига унчалик хайрон бўлмайди.

Асад ва унинг тўдаси бир куни барбир кетади, лекин унда Суриянинг истиқболдаги барқарорлиги нима бўлади? Кремлнинг бугунги қилиғи туфайли келиб чиққан кўп йиллик фуқаролар урушими?  Октябр ойида шу нашр учун мақола ёзаётганимда Россия ва Хитой, нари борса Асад режими қораланган резалюцияга вето қўйишган эди. Бу, бугун қатъият билан Асадни хар қандай босимдан сақлаётган Россия қайсарлигининг биринчи босқичи эди.

Россия 50 йил давомида Асадлар оиласининг “мушакларидаги кучи” бўлиб келди. Сурия, Москвага катта фойда олиб келаётган Россия қуроллари бозорининг асосий харидорларидан бири. Айнан хозирги кунда хам Сурияга катта миқдорда Россия қуроллари жўнатилиб турибди. Бироқ, ўз манфаатлари йўлида Асад билан бир ёстиққа бош қўйган Путин бир нарсани хисобга олмаяпти. Асад Гаагадаги Халқаро судга келтирилганида, ёки Қаддофий тақдирига дуч келиб, унинг режими тугатилганида, Сурия халқи, ўз биродарларининг Россия қуролари билан қирғин қилинганини ёдидан чиқармайди.

Афсуски, БМТ Хафвсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилишидаги Асад режимига қарши жуда хам “юмшоқ” охангдаги резолюция туфайли бошланган дипломатик сансалорликлар хам, Асаднинг бармоғини милтиқ тепкисидан олишга мажбур қила олмайдиганга ўхшайди. Араб давлатлари лигасидаги етакчи мамлакатлар ва Туркия олдида, руслар хам тан олишга мажбур бўладиган ўта мухим ва оддий қарордан кучли бўлган қатъиятни кўрсатишдек масъулият турибди.

Россия ташқи ишлар вазири Лавровнинг айтишича, унинг хукуматининг мақсади Суриянинг ички муаммоларини ташқи харбий аралашувсиз ечиш. Унда нима учун Россия Сурияга кундан кунга кўплаб қурол етказиб бераяпти?. Бу ташқи харбий аралашув бўлмай нима?  Ёки АҚШ, Европа ва уларнинг араб дунёсидаги иттифоқчилари БМТ Хафвсизлик кенгашида юз йиллик сўнгига қадар русларнинг оғзига қараб ўтиришлари керакми?

Асаднинг зулми бўйича муаммолар хал қилиниши лозим бўлган БМТнинг Хафвсизлик кенашида бугун айнан мана шундай вазият юзага келгандек. Суриядаги тоборо кучайиб бораётган фуқаролар урушининг бутун минтақага тарқаб кетишини олдини олиш учун бугун фақат битта имконият қолганга ўхшайди.

P.S. Оқ уйга эслатма. Кремл БМТда ва бошқа икки тарафлама муносабатларда, ўзини гуёки хеч нарса бўлмагандек тутаяпти. Суриядаги зўравонликлар кучайиб бораётган бир пайтда, у ерга Россия қурол аслахаларининг етказилиши ёнаётган оловга мой тўкишдек гап. Бунга асло чидаб бўлмайди ва русларни Асад режимига қурол беришда давом этаётганлари учун жавобгарликка тортиш керак. Яна ўша тугмачани босиш вақти келди.

Марк Гинсберг – АҚШнинг Марокашдаги собиқ элчиси..

yangifikr.com