Ўтган ҳафта давомида диктатор Башар Асадга қарши курашаётган мухолифлар пойтахт Дамашқда ҳал қилувчи ҳужумга ўтган эди. Бу ҳужумнинг самараси сифатида Сурия Ахборот Вазири Аднан Маҳмуд ўз ҳукуматининг мухолифат билан музакоралар ўтказишга тайёр эканлигини билдирган. (http://news.mail.ru/politics/11922761/?frommail=1)
Сурия мухолифати раҳбари Муаз ал Ҳатиб олдинроқ берган баёнотида ҳукумат билан музокаралар ўтказишга тайёр эканликларини, аммо бунинг учун ҳукумат 160 мингга яқин мухолифларни қамоқлардан озод қилиши кераклигини айтганди. Ал Ҳатиб “агар ҳукумат 10 февралгача аёл асирларни қамоқдан озод қилмаса, музакора имконини қўлдан бой беради”, деганди.
Сурияда аҳолининг 10% га яқинини ташкил қиладиган нусайрийларнинг вакили диктатор Асад режими мавжуд бўлиб, унга қарши аҳолининг асосий қисми сунний мусулмонларни тамсил қиладиган мухолифлар деярли икки йилдир кураш олиб бормоқдалар. Бу ўтган икки йил давомида 60 мингга яқин кишининг қурбон бўлгани айтилади.
ЎХҲ Ахборот Маркази
9 февраль 2013 йил