O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сурхондарёда аёллар ҳаётига “нуқта” қўйишмоқда!

Сурхондарёда аёллар ҳаётига “нуқта” қўйишмоқда!
176 views
08 August 2012 - 9:40

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Марказий шифохонасига қарашли туғуруқхонага, “Олмазор” кўчасида яшовчи фуқаро, 25 ёшли аёл, Барно Тоғаева учинчи фарзандини дунёга келтириш учун олиб келинди. Шифокорлар Ёдгор Бозоров ва Барно Норбоева дард аламида ёнаётган Барно Тоғаевани кўздан кечириб чиқиб, “операция столи”га олиб жарроҳлик амалиётини бошлаганлар.
Уч соат давом этган операция ўз самарасини бермаган. Натижада Барно Тоғаеванинг боласи сув ичида қолиб кетиб, уни майда-майда қилиб, бурдалаб олишган. Онаси эса, “операция столи”устида жон берган…
Куни-кеча Бойсун тумани “Сариосиё” қишлоғида яшовчи фуқаро Малоҳат Норчаева иккинчи фарзандини туғиш учун, туғуруқхона бўлимига олиб келинди. Шифокор Барно Норбоева “Сиз ўз болангизни туғолмайсиз. “Операция” йўли билан болангизни оламиз” деб айтган. Малоҳат Норчаева “операция”га мен тайёр эмасман. Қон-қариндошларим ва турмуш ўртоғим билан маслаҳатлашишга руҳсат берсангиз…” деб айтган. Шифокор Барно Норбоева эса, Малоҳат Норчаеванинг қаршликларига қарамай, ўз билганидан қолмаган. “Операция” ишлари бошланиб кетгандан сўнгра, орадан 5-6 соат ўтгандан кейин, шифокорлар Барно Норбоева ва Ёдгор Бозоров, Малоҳат Норчаеванинг яқин қариндошларини чақириб олиб, “Малоҳат оламдан кўз юмди. Жарроҳлик амалиётимизни кўтаролмади. Юраги операцияга дош беролмади. Бунинг ҳаммаси тақдир экан. Худонинг “иши”. Бизнинг ҳамдарлигимизни қабул қилинглар….” деб ёпиқ қозон ёпиғлигича қолиб кетди.
Худди шунингдек, Бойсун тумани “Дарбанд” қишлоғида яшовчи 13 ёшдаги фуқаро Шахноза Холмаматовага 20 ёшдаги ўсмирин тарафидан тажовуз этилган. Жинсий алоқага қаршилик кўрсатган Шаҳнозага тан жароҳати етқазилган. Натижада ёш қиз-бола оламдан кўз юмган… Шифокорларнинг “ишбилармон”лиги туфайли, Бойсун тумани хотин-қизлар ўлими бўйича, Сурхондарё вилоятида биринчиликни эгаллаб келмоқда.
Қиссадан-ҳисса шуки, Сурхондарёда аёллар ҳаётига “нуқта” қўйишмоқда!

 

Мансуржон Фозилжонов,
мустақил журналист