Одатда Республиканинг вилоят, шаҳар ва туманларида бирон- бир кўнгилсиз воқеа юз берса, “Гугушахоним тадбири” ўтқазилади. Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида қотилик юз берди. Қумқўрғон туманида “ЭРК” партиясининг аъзолари маъмурий жавобгарликка тортилди. Вилоятнинг қайсидир туман ва овул хамда қишлоқларида Россия, Қозоғистонга ишга кетиб, ўлиги қайтиб келсада, булар ҳақида ҳеч қандай “тадбир” ўтқазилмайди. Хатто, бу тўғрисида сўзлаш “гуноҳи азим” хисобланади. Аксинча бундай воқеаларнинг орқасини ёпиш учун, “отмаска” қилинади. Ўзбекистондаги маддоҳ ОАВ “Гугуша”нинг атрофида парвона бўлиб, у кишининг “Фонд Форум” ҳақида дунёга жар солади. Ҳалқимиз шунинг учун айтса керак. “Кимга бу дунё аза ва яна кимгадир тўй”.
2013 йил 8 апрель куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага (Гугуша) қарашли бўлган нодавлат ташкилоти “Фонд Форум”, “Меҳр Нури”, “Келажак Овози” Сурхондарё вилоятининг маркази Термиз шаҳрида “ Гугуша тадбири” ўтқазди. Бу тадбирнинг ўтқазилишидан асосий мақсад, “КЎКРАК САРАТОНИ” га қарши қаратилган. Бу тадбирни ўтқазишда, бевосита Сурхондарё вилоят хокимияти “хомийлик” хисобидан ҳайрия марафонни ташкиллаштиргани айтилмоқда. Аммо…
Сурхондарё вилоятининг туман ва шаҳарларида фаолият кўрсатиб келаётган, тадбиркорларнинг маблағлари хисобидан ўтқазилган тадбир “Фонд Форум” “ташкиллаштирди” деган фикрни маддоҳ ОАВ мақташдан нарига ўтмаяптилар. Сурхондарё вилоятнинг маҳаллий фуқаролари бизга “ Гугушаннинг тадбири” ҳақида қўйидагиларни сўзлаб беришди. Уларнинг сўзларига қараганда “ Термиз шаҳрининг “Истиқлол” ресторанида кам таъминланган оилалардан 150-160 кишига яқин фуқаролар учун “ош “ ташкиллаштирилди.
Бу тадбирга тадбиркорларнинг банк хисоб-рақамларидан 30 миллион сўм миқдорида маблағи вилоят хокимиятининг ҳисоб-рақамига ўтқазиб берилди. Эллик ва олтмиш кишига яқин энг кам таъминланган оилаларга ўртача ҳисобда, 17-18 минг сўм миқдорида ҳар-ҳил озиқ-овқатлар солинган пакетлар ташкиллаштирилиб бу пакетларнинг ичида бор-йўғи шакар, турли хил конфетлар, ўсимлик ёғи, гуруч, ун шунга ўҳшаш маҳсулотлар бор. Вилоят хокимлиги бу “совға”ларни “Меҳр нури”, “Фонд Форум” ва “Келажак Овози” томонидан тарқатилди” деб хамма олдида шарманда-ю-шаримсор бўлди. Хокимият устидан фуқаролар кулиб, “хурсанд”чилигини ичига ютиб, қарсаклар чалиб ўтирдилар…”
Шу “Гугуша тадбири”га қатнашган кам таъминланган оилалардан яна биттасининг сўзига қараганда эса, “КЎКРАК САРАТОНИ» билан касалланганлар учун ўтказилган “ ҳайрия марафон” тадбирида вилоят соғлиқни сақлаш бўлимининг ходимлари хисобидан амалга оширилди. Бу маблағлар ҳам вилоят хокимиятининг ҳисоб-рақамига ўтқазилди.
Бироқ Сурхондарё вилояти шифохонасининг “Онкология” бўлимида ётган, саратон касаллиги билан оғриган аёлларга мутлақо эътибор берилмади. Бу аёллар аксарият вилоятнинг Сариосиё, Узун ва Денов туманидан келган фуқаролардир. Уларнинг аҳволлари жуда ҳам оғир. Тожикистон Республикасига қарашли бўлган, “Альюмений заводи” туфайли шу касалликларни “сотиб” олишганлар. “Бизнинг Гугушахонимизга айтадиган гапимиз ҳам бор эди” дейди саратон касаллигига чалинган аёллардан биттаси. “Сизнинг “тадбир”нгиздан ҳам зарур нарса бор. Сурхондарё вилояти билан қўшни бўлган, жонга баробар қўшниларимизга тегишли бўлган, Тожикистон алюмений заводини тўхтатиш чораларини изланглар! Улар хар йили 10 минг тонна заҳарли химиявий моддани Сурхондарё ҳудудига сочади.
Бу билан Сиз мана шу холатни тўхтатганигизда эди, ҳар қандай “тадбир”га катта ҳисса қўшган бўлардингиз. Сариосиё, Узун ва Деновдан келган аёлларни кўриш учун, бизнинг палатамизга ташриф буюрганигизда эди, ундан ҳам олам гулистон бўларди. Энг катта савоб ишга қўл урардингиз Гулнора хоним! Биз аёллар билан суҳбатлашиб, Сиз ҳақиқатнинг “калити”ни ўша ердан топардингиз! Ҳар бир аёл касал бошида дори-дармонларни ўзларининг ҳисобидан сотиб олиб, “вилоят ғазнасидан кетди”деб расмийлаштирилган, ёлғон-уйдурмаларга чек қўйармидингиз?!”
“Гугуша тадбири” вилоятнинг футбол командасини ҳам четлаб ўтмади. “Келажак Овози” номидан сўзлаган хокимият вакиллари, “Фонд Форум”нинг ташкиллаштирган “тадбири” ҳақида футбол ишқибози, “Сурхон” командасида кўп йиллар футбол ўйини кузатиб келаётган термизлик биродаримизнинг сўзига қараганда: “ Термиз шаҳрида янги қурилган стадионда, “ФУТБОЛ ШОУ” тадбири ўтқазилди. Бу тадбирда турли –ҳил концертлар ташкил қилинди. Беш-олти минг кишига чипталар сотилган. Ваҳоланки, бу стадионга бир неча минг кишига жой бор. Бу “Футбол Шоу” дан тушган, маблағлар кам даромадли оилаларга берилиши керак эди. Бироқ бу тадбирга келишни истамаган аҳоли биронта ҳам чипта сотиб олмади. Стадион “скамейка”лари бўм-бўш биронта “зритель”ни стадионда мутлақо кўрмайсиз. “Эшоннинг ховлисидай ҳувуллаб ётибди”. Чипта нархини ҳокимият томонидан мажбурий равишда ташкилот ва корхоналарга бўлиб бермоқчи бўлишди.
Аммо бу “тадбир”ни устидан хокимият чиқолмади. Барча чиптани хокимият ўзининг “ҳисоби”дан яъни, 20 миллион сўм маблағни, “ФОНД ФОРУМ”нинг ҳисобига ўтқазиб беришди. Нима эмиш? Шу маблағ ҳисобидан, “Кўкрак Саратони” билан оғриган аёлларга ёрдам берилармиш. Қарангга! “Адолатни” . “ Хайрия Марофони” ўтқазиш учун 1000 ошиқ ёшлар учун аҳоли хисобидан олинган маблағлар 17-18 миллион сўмга етган. Бу маблағга бор-йўғи майка ва футболкалар сотиб олинган холос. “Меҳр Нури”, “Келажак Овози” томонидан тарқатилди” деб, бу маблағларнинг ҳаммаси, “ФОНД ФОРУМ” хисобига ўтқазиб берилди.
Шу билан Сурхондарёда “Гугуша тадбири” якунланди…
Р.S. Ўтган йили Сурхондарё вилоятида “мингта суннат ва мингта тўй” тадбири, “Фонд Форум” ҳисобидан ўтқазилган эди. Ўша тадбирда , “вақтинчалик фуқролиги йўқ шахсларнинг” никоҳ тўйлари ўтқазилиши керак эди. Лекин ўша оила аъзоларининг “фуқаролиги бўлмаганлиги учун” уларнинг тўйлари қолдирилди. Ўшанда ёш йигит-қизлар Гулнорахоннинг “муқаддас” қўлларидан “ФҲДЁ” (ЗАГС) гувоҳномасини олиш учун қанчалик ният қилгандилар. Афсус… “Фуқаролиги бўлмаган шахслар”нинг “иши” тўйнинг белига “тепди”.
Фахриддин Тиллаев