O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сурхондарёда “Исёнчилар”ни қуруқ ваъдалар билан сийлашди

Сурхондарёда “Исёнчилар”ни қуруқ ваъдалар билан сийлашди
186 views
15 August 2012 - 11:50

Жорий йилнинг январь ойида Бойсун туман хокими Панжи Тангиров Қобилович, тумандаги “Жоме Мачити”да бойсунлик фуқаролар олдида сўзга чиқиб,  “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосланиб, 2012 йил Бойсун туманига аҳоли истеъмол қилиши учун,  сув келтирамиз…”деб ваъда берган эди. Туман фуқаролари бу “янгилик”ни эшитиб, “Бойсунда сув келар экан.

Биз ҳам ўз тайёргарлигимизни кўришимиз керак. Ариқ-зовурларни қазиб, ҳовузлар ташкил қилишимиз даркор…” деб кечаю-кундуз ҳаракат қилишди. Баҳор ойида ёққан қаттиқ ёмғир ва дўл туфайли қазилган ариқ ва зовурлар бир кечада остин – устин бўлиб кетди. Қаттиқ ёққан дўл ва сел туфайли, аҳолининг уй-жойлари, мол-мулклари сувга оқиб кетди…

Биз аҳолининг бугунги аҳволини яқиндан танишиш мақсадида улар билан суҳбатлар олиб бордик: “Туман хокими ваъда берганига ҳам, етти ойдан ошиқ вақт ўтмоқда. Ҳаммон сувдан дарак йўқ. Бойсунликлар тоқатлари тоқ бўлиб, хоким жанобларига, “Бойсунга қачон сув келтирасиз?”деб, хокимиятга борсак, хокимият ходимлари “хокимни биллярхонадан топасизлар”дейшдилар. Биллярхонага борсак, ҳақиқатдан ҳам хоким Панжи Тангиров, “коппток суруб”ётган эканлар. Бизлар эса, хокимиятга    бориб-келаевериб,  лўлининг моккисига ўҳшаб, оёларимиздаги қалиш ва кийим-бошларимиз йиртилиб кетди. Хоким жаноблари эса, ўзларининг “маданий ҳордиқ чиқариш” билан овора-ю сарсонлар. Хоким ҳар бир фуқаро билан учрашганда, “хорошо” дейишдан нарига ўтмаяптилар. Айтилган ваъдалар эса, ҳавога “учди-ю” кетди.  Буни гувоҳи бўлган бойсунликлар, “Хоким жаноблари ғирт ёлғончи, фирибгар экан. Алдагани, ёш бола яхши…”деб қўлларини силкиб, “туф-сендай хокимга, ҳайф-е-э-э. Сени онангни…” деб хоким қабулхонасидан чиқиб кетмоқдалар.

Куни-кеча,  Бойсун тумани “Газа” маҳалласида яшаётган бир гуруҳ   фуқаролар, Сурхондарё вилоятининг хокими Нормурод Чориевга шикоят ариза билан мурожаат қилишган. Вилоят хокими, “Аризаларингизни кўриб чиқиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб чиқамиз…”деб ваъда беришган.

Кўрамиз, агар шу иш ҳал бўлмаса, унда Ўзбекистон Республикасининг президенти Ислом Каримовга 100 дан ошиқ фуқаролар билан бирга, Тошкент шаҳрига борамиз…”дейди биз билан суҳбатлашган нафақа ёшидаги Эгрихон Эшон бобо…

Мансуржон Фозилов 
мустақил журналист