O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сурхондарёда “Маҳалла”лар умумийлаштирилмоқда

Сурхондарёда “Маҳалла”лар умумийлаштирилмоқда
18 views
20 November 2013 - 14:02

imagesСурхондарё вилоятининг  2 та шаҳар ва 12 та туманларида фаолият кўрсатиб келаётган, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳалла Ҳайрия Жамғармаси” нодавлат ва нотижорат ташкилотлари умумийлаштирилмоқда….

Маҳаллаларнинг иқтисодий аҳволини “яхшлаш” мақсадида, 2 та маҳалланинг  ўрнига, 1 та маҳалла умумийлаштирилимоқда. Маҳаллалар томонидан берилаётган, моддий ва ижтимоий маблағлар Сурхондарё вилояти Молия ташкилотлари томонидан тафтиш қилиниб, уларнинг фаолияти тугатилмоқда…

Ҳусусан, Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманидаги “Ариқ-Усти” маҳалласи тугатилиб, олдиндан фаолият кўрсатиб келаётган, “Юсуф Қодиров” маҳалласига қўшиб юборилмоқда. “Ариқ-Усти” маҳалласининг собиқ раиси Исмоил Ҳурсандовнинг сўзига қараганда эса, “Бизнинг маҳалламиз олдин, “Кўк-Тепа” маҳалласига қўшиб юборилган эди. Фуқароларимизнинг юқори органларга мурожаат қилганларидан кейин эса, “Ариқ-Усти” маҳалласи ташкил этилди. Бу маҳалламиз 10 йилдан ошиқ вақт давомида фаолият юритиб келмоқда эди.  Бироқ. Бизнинг маҳалламизни тафтиш қилган, Бойсун тумани Молия бўлимидагилар “Ариқ-Усти” маҳалласини, “Ю.Қодиров” маҳалласига бириктирмоқчи. Ваҳоланки, “Ю.Қодиров” маҳалласининг собиқ раиси Зиёдулло Қараев ўзи фаолият олиб бораётган  маҳалладан, 2-16ёшгача берилаётган, моддий ёрдам маблағларининг 20 миллион сўмини ўзлаштириб юборган. Зиёдилло Қараев ҳозирги кунда Россия Федерациясида қочиб юрибди. Бу ерда қани “логика?” Энди шундай фрибгар маҳаллани, “намунали маҳалла” дейиш мумкинми?

Маҳаллаларни тафтиш қилаётган, Бойсун тумани Молия ташкилоти ходимларининг сўзига қараганда эса, “Нима эмиш? “Ариқ-Усти” маҳалласининг молиявий ҳолати яхши бўлганлиги туфайли, ўша “Ю.Қодиров” маҳалласида юз берган, “кўнгилсизликларни олдини олиш учун”, “Ариқ-Усти” маҳалласини қўшиб, юбормоқдамиз. Демак қайси маҳаллада ўғирлик кўп бўлса, ўша маҳаллани сақлаб қолиш керак. Қайси маҳалла яхши бўлса, ўша маҳаллани тугатиш керак ёки умумийлаштирмоқ зарур экан.  Бу молиявий  “ўйин” ва найрангларнинг теппасида турган  ва уни ташкил қилиб бераётган ташкилотнинг ўзи- МОЛИЯ идораси бўлади…”

ФЕРУЗБЕК.