O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сурхондарёда “ЭРК”нинг туманлараро конференцияси бўлиб ўтди

Сурхондарёда “ЭРК”нинг туманлараро конференцияси бўлиб ўтди
116 views
26 March 2013 - 11:46

logoerk2013 йил 19 март куни маҳаллий вақт билан соати 11-00да Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида “ЭРК” демократик партиясининг туманлараро конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда вилоятнинг 14 туманидан 9 таси  яъни,   Ангор, Шеробод,  Музработ,  Қизириқ, Жарқўрғон, Қумқўрғон,  Шўрчи,  Олтинсой ва Термиз туманларининг раҳбарлари хамда котиблари қатнашди. Конференция ишида асосий кўрилган масала: “Эрк” демократик партиясининг 6-Қурултойига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш”, “ЭРК” партиясининг  туман раҳбарларини  ва унинг котибларини сайлаш”  ва “ЭРК” ташкилот аъзоларини сони  кўпайтириш”. Худди шунингдек, бошқа масалалар ҳам кўрилди. Конференция якунида эса, делегатларни сайлаш ва унинг таркибини тузиш. “ЭРК” партиясининг 6-Қурултойига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

“ЭРК” демократик партияси Сурхондарё вилоятининг  қолган туманларида яқин кунлар ичида туманлараро конференциясини ўтказиш режалаштирилмоқда. Эслатиб ўтамиз,  “ЭРК” демократик партиясининг Сурхондарё вилоят конференцияси 2013 йилнинг 23 февраль куни  бўлиб ўтганди.

“ЭРК” Демократик Партиясининг  Сурхондарё вилоят маъмурияти

uzbekistanerk.com