O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сурхондарёда, 63 та “Ҳизбут-Таҳрир”чини қамоққа тиққан, СНБшник хақида…

Сурхондарёда, 63 та “Ҳизбут-Таҳрир”чини қамоққа тиққан, СНБшник хақида…
163 views
10 March 2013 - 14:43

Ўзбек ҳалқида ажойиб бир мақол бор. “Нимани эксанг, шуни ўрасан” деганлар. Сиз азиз муштарийларимизга сўзлаб бермоқчи бўлаётган, собиқ сурхондарёлик “СНБ”нинг ходими Баҳриддин Ҳўжамқуловни қилмишлари ва унинг кирдикорлари ортидан азият чеккан ва ҳозирги кунда ўлим билан юзма-юз бўлиб ётган айрим инсонлар ҳусусуда гапириб беришни лозим деб топдик…

Сурхондарё вилоят Қумқўрғон туманига қарашли бўлган, “Беш Қаҳрамон”, “Ильич”, “Оққабчиғай”, “Очамайли”, “Ворошилов”, “Боймоқли” қишлоқларидан “Ҳизбут-Таҳрир” партиясининг аъзоларидан, 63 таси Ўзбекистон Республикасининг қамоқхонларида “ўтириб”дилар. Уларга қўйилган моддалар эса, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159 ва 244 моддалардир. Шу “модда”лар туфайли, қанчадан-қанча инсонлар “ўз эътиқоди”дан кечмай, умр гузаронлик қилаётгани инсонни ҳайратга солади. Улар ҳозирги кунда, “Ўзбекистон келажаги буюк давлат” деб аталмиш диёрнинг авахталарида темир панжаралар ортида яшамоқдалар. Бу диёрнинг мазлумлари ва маҳбуслари қачонлардир ҳаёт билан видолашган бўлсалар-да, уларнинг яқин-қариндошлари ўтмиш ҳаётини ҳамон унутганлари йўқ.

Аллоҳ Таоло инсоннинг ўзини бир мўъжиза қилиб яратган. Шу мўъжизаларнинг ичида яна бир мўъзизаси ҳам бор. Бу “хотира”. Боболаримизнинг “Хотирасиз келажак йўқ” деганлари шу бўлса керак. Аммо ўз эътиқоди туфайли, Аллоҳнинг ёруғ кунларини, қоронғи қамоқхонлар билан алмаштирган инсонлар ҳам бор орамизда. Аввалом бор, ким бўлишидан ва у қандай фикрлашидан қатъий назар, у инсондир. У Аллоҳнинг бир бандасидир. Ким нимага эътиқод қилиши – унинг шахсий иши ва конституциявий ҳуқуқидир. Унинг виждон эркинлигига чек қўйиш ҳеч бир инсоннинг ҳаққи йўқ.

Сурхондарёлик Асомиддин Чориев, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159 ва 244 моддалари билан айбланиб, Аллоҳ берган умрнинг 15 йилини Қашқадарё вилояти Косон тумани қамоқхонларида ўтқазди. “Косон – ўлиминг осон” деганларидек, ана шу қамоқхонанинг азоб-уқубатларига дош бериб, ҳозир қолган умрини ўлим тўшагида, “кураш” билан ўтқазаётганлиги ажабланарли ҳолдир…

Асомиддин Чориев – 1978 йил Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани “Боймоқли” қишлоғида туғилган. У асосан диний илм олиш мақсадида эшон ва муллалардан Қуръони Карим сураларини ўрганди хамда ёд олиб, қорилик мартабасига эришганди. Бироқ Сурхондарё вилояти “Жиноий ишлари бўйича” судининг хукмига кўра, “Асомиддин Чориев – “Ҳизбут-Таҳрир” варақасини тарқатишда иштирок этганлиги ва шу жиноий гуруҳга етакчилик қилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий тузумига тажовуз қилганлиги…” деган тамғалар остида қамалган. Ваҳоланки, Асомиддин Чориев, “Ҳизбут-Таҳрир” партиясига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган. Лекин унинг “сафдошлари” яъни 63 та партия аъзолари, “ўз эътиқоди” “фикр билан курашиш” туфайли, қамоқхоналарда ўтқазмоқдалар.

Асомиддин билан қамалган, 63 та “Ҳизбут-Таҳрир”чиларнинг бошлиқлари, Фазлиддин, Аслиддин, Ҳусниддин, Фахриддинлар бу ҳаёт билан аллақачон видолашиб бўлганлар, Уларнинг ҳоки-пойлари, Қумқўрғон тумани “Сўфи Оллоёр” номли қабристонида кўйилган. Кўмиш маросимига қатнашган инсонлардан: Туман хокими, Прокуратура, ИИБи ва ўша собиқ, “СНБ”лардан бошқа инсонлар қабристонга киритилмаган…. Уларнинг ўлими нима билан якун топгани тўғрисида яқин қариндошларидан бошқа ҳеч ким билмайди.

Жасадлар кўрсатилмаган бўлса-да, “Ҳизбут-Таҳрир” гуруҳининг бошлиғи бўлган, Фахриддиннинг яқин қариндошларининг сўзларига қараганда, “турмуш ўртоғимни ўлик жасадини тун қоронғусида олиб келишди. Унинг бош ва тана қисмига қаттиқ урилган зарбадан танаси кўкариб, қоп-қора ҳолатга келиб қолганди. Тананинг хамма ёғи қонга беланган ҳолатда эди. Мен турмуш ўртоғимни танимадим-дан, “бу киши менинг эрим эмас…” деб қичқирганимни биламан, ўша “СНБ” ходими Бахриддин Ҳўжамқулов юзимга бир тарсаки тортиб юборди-да, “яхшилаб қара! Бу сенинг эринг!” дегани ҳалигача қулоғим остидан кетмайди.

Аввал бизга ўликни кўрсатишга қаршилик кўрсатган ўша “СНБ” ходими Баҳриддин Ҳўжамқулов оила аъзоларимиз қўлларидан, “тушунтириш хат”лари ёздириб олишди. Биз “тушунтириш хати”да “Фахриддинни ўлик жасадини тан оламиз. Унинг танасида ҳеч қандай зарбалар ва зардоблар кўрмадик…” деган сўзлар остида эди. Ўша сўзлардан келиб чиққан ҳолда, “далолатнома”лар тузилди. Ундан кейин, бизга турмуш ўртоғимни кўрсатдилар…”

Асомиддин Чориевни кўрган инсон худди-ки, қуриб бораётган дарахтга ўхшатади. У қамоқдан шу касалликни “сотиб олган” экан. Унинг асл касаллиги эса, “РАК” деб шифокорлар “диагноз” қўйишган. Асомиддин Чориев ҳам, ўзининг гуруҳ аъзолари ортидан эрта-индин бу дунёни тарк этишга шайланмоқда. У билан сўзлашиш имкони йўқ. Кечаси билан уйқу йўқ. Тананинг ярим қисмини “саратон” касаллиги эгаллаб олган. Шундай бўлса-да, Асомиддин эртаю-кеч, Аллоҳ зикрини оғзидан бир сония ҳам туширмайди.

“Аллоҳим борингга шукур! Шу кунларга етказганингга ҳам, ҳамду-санолар бўлсин!” деб шукуронасини айтиб ётибди. Ётган жойида намозини канда қилмайди. “Қуръони Карим”дан оятлар ўқиб, икки қўли ва икки кўзи осмонда, Аллоҳдан умид қилиб, фақат дуода… Унинг оила аъзолари эса, “ундан умидимизни узганмиз. Лекин унинг ўзи Аллоҳдан умидини узгани йўқ…”

Энди бош “ миллий қаҳрамонимиз”, тўғрисида икки оғиз сўз гап бор. Бахриддин Ҳўжамқулов – Сурхондарё вилояти Шеробод туманида 1964 йил туғилган. Асли касби бўйича жисмоний тарбия ўқутувчиси бўлиб ишлаган. Баҳриддин Ҳўжамқулов Сурхондарё вилояти МҲҲининг маъсул ходими бўлиб ишлагандан сўнг, Қумқўрғон ва Бойсун туманларида МҲҲнинг рахбарлик лавозимларида 2004 йилгача ишлаган. Ҳозирги кунда истеъфога чиққан. Истеъфога чиқарилишидан олдин эса, Бойсун тумани МҲҲининг раҳбарлик лавозимида ишлаб юрган кезларида, бойсунлик Тохир Ҳурсандов ва Алишер Набиевларни ҳам, “Ҳизбут-Таҳрир” партиясига айблаб, қамаганди. Фақатгина Алишер Набиев, “бу партияга адашиб кириб қолганлиги туфайли, Президентдан кечирим сўралганлиги инобатга олинди. У 12 йилдан 8 йилини қамоқхонада ўтқазди. Ҳурсандов Тоҳир эса, ўз эътиқодидан воз кечмаганлиги туфайли, 15 йилгача “ўтирган” бўлса-да, 2012 йили “ички тартибни бузганликда” айбланиб, яна 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

“Қаҳрамонимиз” Баҳриддин Хўжамқулов эса, шунча ҳизматлари ортидан Шеробод туманида битта данғиллама участка қурди. Тошкентдан икки хонали уй олди. Икки хотинга эга бўлди ва 5 нафар фарзанднинг отаси бўлди холос…

Мансуржон Фозилжонов