Тадбиркорлигини давом эттириш йўлидаги шавфқатсиз курашларда дилбандини қурбон берган она Каромат Қодирова ушбу видеомурожаатини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қабулхонасига жўната олмади. Жўнатишга бўлган уринишлари эвазига виртуал қабулхона саҳифасидан “«Files» файл жуда катта. Ўлчам 5 MB ошиши керак емас”, деган жавоб олаверди.
Тадбиркор она кейин билса, виртуал қабулхонага катта ҳажмдаги видеомурожаатларни юбориш имконияти мавжуд эмас экан.
Шубоис ҳам Каромат Қодирова видеомурожаатини интернет сайтлари орқали мамлакат президенти Мирзиёевга етказишга қарор қилди.”
ЎХҲ ахборот бўлими