Ўзбек ҳалқида ажойиб бир мақол бор. “Ҳечдан кўра кеч” деганларидек, маълумингизким, 2013 йилнинг 7 апрел куни Сурхондарё вилояти “ЭРК” демократик партиясининг фаол аъзолари, Шуҳрат Самиев ва Сафар Омоновларга нисбатан, Ўзбекистон МЖТксининг тегишли моддаларига кўра, “Етти кунлик маъмурий қамоқ жазоси белгилансин” деб Термиз шаҳар суди томонидан қарор чиқарилган эди. Бу қарорга кўра эса, иккала “ЭРК” партиясининг аъзолари жазога тортилда ва энг кам иш ҳаққининг икки баро-бари ҳисобида жаримага тортилдилар…
Шундан сўнг, “ЭРК” партиясининг фаол аъзолари, Шуҳрат Самиев ва Сафар Омоновлар, Термиз шаҳар суди ва шаҳар прокуратурасига шикоят аризалар билан мурожаат қилгандилар. Бироқ. Улар бу мурожаатга кўра, “маъмурий жазога тортилишимиз муносабати билан суднинг қарорини ва биздан олинган, “ЭРК” демократик партиясига тегишли бўлган, “Нотбук” ва қўл телефонларимизни хамда “ЭРК” партиясининг хужжатларини қайтариб беришларингизни талаб қиламиз!”деб ёзма равишда мурожаат қилган эди. Аммо. Сурхондарё вилоятининг орган ходимлари эса, бу иккала “Эркчи”ларга жавоб хатларини ҳам беришмади…
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Жк, ЖПК, МЖТКларининг тегишли моддаларига кўра, “Суднинг қарорини тўла таъминлаш ва озодликдан маҳрум этилган шаҳс ва қамоққа олинган маҳбус, суднинг қарорлари ва ҳукмларини ўз вақтида олишларига ҳақлидир. Уларга хукм ва қарорларни ўз вақтида таъминлаш, Ўзбекистон ИИВга тегишли бўлган, “ВСҲ” “СИЗО” ва бошқа қамоқни ўташ калонлаларида берилади. Агар сулднинг қарори ва ҳукми ўз вақтида таъминланмаса унда маҳбуснинг адвокати орқали олишга ҳақлидирлар. Ёки, маҳбуснинг судья номига ёзган, “Илтимоснома”сига асосланиб берилади…” Шунигдек, “Озодликдан маҳрум қилинган шаҳс, суднинг қарорлари ва хукмидан ўз норизиликларини билдириб, юқори турувчи органларга мурожаат қилишлари ҳақли…” деб кўрсатилган бўлса-да, Сурхондарё вилояти прокуратураси ва суд органлари бу қонунни оёқ-ости қилиб, фуқароларнинг конститутцавий ҳақ-қуқларини паймол этган. Худди шунингдек, Сурхондарё вилояти орган ходимлари томонидан, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг Мурожаатлари Тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддалари қўпол равишда бузилган…
“Эрк” демократик партиясининг, Қумқўрғон тумани бўйича раҳбари, Сафар Омонов 2013 йилнинг май ойида Сурхондарё вилояти ИИБ ва МҲҲга чақирилган эди. Ундан МҲҲининг босими остида, қўлида бўлган, “Нотбук” тортиб олинган. “Нотбук”ни пулини кимдан олгани ва бу “иш” устида ким турганлиги тўғрисида суриштиришган. Лекин. Суруштурув, “протоколи”га кўра, ИИБнинг ходимлари ва Сурхондарё МҲҲнинг ходимлари, “Бу ишнинг устида, Фахриддин Тиллаев турубди. Бизни Сурхондарё вилоятида фаолият кўрсатишимизга ўша катта ҳисса қўшмоқда. Бизни маблағ билан ҳам, таъминлаётган ўша” деган мазмунда Сафар Омоновга нисбатан босим ўтқазишиб мажбурий равишда қўлидан, “Тушунтириш хати” ёзиб олишган…
“ЭРК” Демократик партиясининг Қумқўрғон тумани бўлимининг раҳбари, Сафар Омонов ўз тирикчилигини ўтқазиш мақсадида, Россияга кетиш керак эди. Хатто-ки, у “Термиз-Москва” йўланиши бўйича қатнайдиган учқучга 1 миллион сўмдан ошиқ миқдорида чипта сотиб олган эди. Бироқ. Бу чипта унинг “маъмурий жавобгарлик”ка тортилиш муносабати билан, 1 миллиондан ортиқ сўм пуллар “ҳаво”га учди…
2013 йилнинг июнь ойида эса, Сафар Омонов Қозоғистоннинг, “Алма-Ата” шаҳрига бориб, мардикорчилик қилиш керак эди. Аммо. Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги катта трассада яъни, “Тошкент-Термиз” йўлида автоҳалокатга учраган. Бу автоҳалокатда Сафар Омоновнинг оёқ-қўллари ва боши мажақланган. Танаси катта таловатни кўрган. Бу автоҳалокатни уюштиришда, МҲҲининг “қўли” бор деган, “версия”лар ҳам мавжуд…
Асадбек Садриев