Қадимдан юртимиз илм-фан бешиги, маданият маркази бўлиб келган. Лекин ҳозир аввалги қудрат ва зиё мавжудми? Бугунги кунда хамма соҳалардаги каби таълим соҳаси ҳам порахўрлик ботқоғига бўйнигача ботиб бўлди десам хеч муболаға бўлмайди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи Поян Бакиров бошчилигида бугунги кунда порахўрлик марказларидан бирига айланиб улгурган (аниқроғи айлантирилган) .
Бундай дейишимнинг сабаблари бор албатта. Ўрта махсус таълими соҳасидаги ҳар-бир раҳбар ва ходимлар буни яхши билишади. Тез кунлар ичида Термиз шахрида Ал Хаким ат Термизий хотирасига бағишланган хотира турнири ва “Битирувчи ёшлар – Президент фарзандлари” ёшлар фестивали бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан шаҳардаги ҳар-бир коллеж ва лицейларга шаҳар ичи ва ташқарисида маълум миқдорда марказий кўчалардан ер ажратилган бўлиб ўша ерга бириктирилган ташкилот у ерни тозалайди, бўёқ қилади, бузилган жойларини тузатади ва х.к. Ҳозирда Термиз шаҳрининг марказий кўчаларида кўп қаватли уйларни таъмирлаш ва кўча атрофларини тозалаш ишлари олиб борилмокда. Ва албатта бу ишларни бошида мустақил ватанимизнинг жонкуяр қуллари ўқитувчи ва хамширалар турибди.
Бошқарма бошлиғи П. Бакировнинг янги “таклифига кўра” ташкилотлар ўзларига бириктирилган ерларда ишлашлари ёки мардикор ишлатиш учун 500 000- 600 000 сўмдан пул йиғиб беришлари керак. Албатта бу пуллар бошқарма бошлиғи ва ялоқхўрларининг чўнтагига киради. Қилиниши керак бўлган ишларни эса бироздан кейин яна ўша ўқитувчи ва ўқувчилар қилишади. Шаҳримизда шунақа каттароқ тадбир ва байрамлар бўлса хокимият ва бошқармалар учун пул ишлашга шароит яратилади. Яъники ободонлаштириш ва гул экиш баҳонасида ҳамма ташкилотлардан пул йиғиб олишади. Буларнинг пул йиғиш усуллари шунчалик кўпки ҳайрон қоласиз.
Масалан ўқувчиларга кино қўйиш, гул экиш бахонасида ўзлари гул олиб келиб нархи устига нарх қўшиб коллежларга мажбурлаб сотишади, Тошкентдан текшириш келди деб вилоятдаги хар-бир коллеждан маълум миқдорда пул йиғиб олишади. Бунақа сабабларни санаб охирига етиб бўлмайди.
Бу ишлар аслида аввалги бошқарма бошлиғи Т. Марданақуловдан мерос бўлиб қолди. Ўша киши бунақа пул ишлаш усулларини бошқарма ходимларига ўргатиб кетди. Ҳозирги бошқарма бошлиғи П. Бакиров ҳам унинг ишларини давом эттириб келмоқда. Мени ёзганларим дарёдан томчидай гап хулосани ўзингиз чиқарасиз азиз ўқувчи.
Шундай қилиб келажаги буюк ватанимизнинг келажагини тарбиялайдиган ва тарбиячиларни бошқарадиган , уларга ўрнак бўлиши керак бўлган ташкилот порахўрлик марказига айланганки , бундай сохадан кандай қилиб бирор яхши натижа кутиш мумкинлиги кишини ўйлантиради. Ҳозир юртимизда ҳамма бугуни билан яшаяпти, айниқса рахбарлар.
Бугун ўтса бўлди эрта билан хеч кимни иши йўқ. Бугун қанча кўп пул топса бўлди халолми-ҳаромми эртага нима бўлади хеч кимни хеч кандай иши йўқ. Афсуски буларни ҳаммаси бугунги Каримов сиёсатининг махсули-натижасидир. Қадимда инқилоб бўлишидан олдин ҳамма жойда бош-бошдоқлик, сенсоларлик , бир-бирига бўйсунмаслик ва бугунги кун билан яшаш каби жараёнлар юз берган. Бугун эса бу жараёнлар бизни ватанимизда яққол кўзга ташланмоқда ва инқилоб рўй беришига оз фурсат қолди. Ҳар нарсанинг ибтидоси ва интиҳоси бўлгани каби Каримов режимининг ҳам интиҳоси кўриниб қолди.
Каримов режимини бугун қанчалик чириганлиги ва чарчаганлиги сезилиб турибди. Шундай экан азиз ватандошлар, Ўзбекистон Халк Ҳаракати атрофида бирлашиб бу тугаган сиёсатни “пенсияга” кузатайлик. ИншоАллоҳ Ўзбекистон Халк Ҳаракати ҳалкимизга ҳақиқий истиқлол ва эркинлик беражак.
А. Урозов
Термиз