O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сурҳондарё МХХ терговчи ва мусулмонларни “синдиришди”!

Сурҳондарё МХХ терговчи ва мусулмонларни “синдиришди”!
109 views
02 September 2012 - 8:18

Сурхондарё вилояти “Жиноий ишлар бўйича суди”нинг судьяси Ўткир Тожиев бошчилигида 2012 йил 13 июнь куни 65/48 сонли, “ЖИНОИЙ ИШ” кўриб чиқилган эди. Суднинг чиқарган хукмига кўра:
“Денов шаҳар, А.Темур кўчасида яшовчи фуқаролар Ҳамидулла Раббиев, Машраб Раббиев, Комил Азимуродов, Шерали Соатмуродов ва Сирожиддин Ҳўжамқуловлар, ўзларининг ҳатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 244 моддаларига ҳилоф равишда жиноят содир этганлар. Ҳусусан, улар ўзларининг
“Ҳизбут-Таҳрир” партиясига аъзоликка “даъват” этиш мақсадида, Денов, Узун, Сариосиё, Олтинсой туманларида яшовчи фуқароларни, аъзоликка очиқдан-очиқ қабул қилишганлар. Ушбу партиянинг раҳбари эса, Сариосиё туманида яшовчи фуқаро Раҳмонқул Маҳмадиёров тайинланган бўлиб, у ўзининг ҳатти-ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖК ва ЖПКнинг бир нечта моддаларини содир этганликда айбланмоқда. Бундан ташқари, фуқаро Раҳмонқул Маҳмадиёровнинг уй-жойи Сариосиё тумани ИИБи терговчиси Ҳамид Нарзуллаев бошчилигида тинтув қилинганда, “Ҳизбут-Таҳрир” варақалари, аудо ва дисклар топилган. Бироқ…
“ Сариосиё ИИБининг терговчиси Ҳамид Нарзуллаев бошчилигида фуқаро Раҳмонқул Маҳмадиёровнинг доимий яшаб келаётган, “Мустақиллик” кўчасида жойлашган уй-жойи тинтув қилинган вақтда ИИБининг терговчиси Ҳамид Нарзуллаев ўз ишига совуққонлик билан қараганли туфайли, олинган далилий-ашёлар “далолатнома”лардан атайлаб тушуриб қолдирилганлиги яъни судланувчи Раҳмонқул Маҳмадиёров билан ўзаро жиноий тил бириктирганли аниқланган. Худди шунингдек, Сурхондарё вилояти МҲҲининг ходимлари томонидан суруштирув “Баённомаси”да қайд қилинганидек, “Ҳамид Нарзуллаев, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 1-қисмини содир этганлиги яъни, 1700 (бир минг етти юз Америка Қўшма Штатларининг) доллари миқдорида пора олганликда айбланиб, у ўзи содир этган жиноятига шерикчилик қилганлик айбига иқрорлик билдирган. Ҳусусан, унинг Сурхондарё вилояти МҲҲининг раҳбариятига ва Сурхондарё вилояти МҲҲининг терговчиси Нодир Эшонқулов номларига берилган “тушунтириш хат”ида — “…ўзимнинг мансаб ваколатимдан фойдаланиб, жиноятни яшириш мақсадида, олинган далилий ҳужжатларни атайлаб, яширганлигимни тан оламан. Фуқаро Раҳмонқул Маҳмадиёровдан 1700 А.Қ.Ш. доллари миқдорида пора талаб қилганлигимни ҳам, яширмайман…” деб кўрсатган. Суд юқоридаги фактлар ва далилий хужжатларга таянган ҳолда, Сариосиё ИИБининг терговчи вазифасини бажариб келган, Ҳамидулла Нарзуллаев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210, 205 ва 208 моддаларини содир этганлиги ҳисобга олинсин ва Ҳамидулла Нарзуллаевга нисбатан 12 йил озодликдан маҳрум этиш белгилансин. Бундан ташқари, юқорида исми шарифи келтирилган,Денов шаҳрида яшовчи фуқаролар Ҳамидулла Рабиев, Машраб Раббиев, Комил Азимуродов, Шерали Соатмуродов ва Сирожиддин Хўжамқуловлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159, 244 моддаларига асосланиб,10-15 йилга узоқ муддатга ўта оғир “каллона”ларда жазони ўташ муддати белгилансин ва озодликдан маҳрум этилсинлар…”
“Ҳизбут-Таҳрир” партиясининг раҳбари Раҳмонқул Маҳмадиёров Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159 ва 244 моддаларига асосланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум этилсин. Унинг ҳар бир куни бир кун муддатида ҳисоблансин ва узоқ муддатга ўта оғир жазони ўташ белгилансин…” деб кўрсатилмоқда!
Суд ҳукмидан шу хулосага келиш мумкин-ки, Ўзбекистонда сиёсий “айб”лар билан қамоққа олиш ва уни ижросини таъминлаш судьяларнинг нечоғли “мустақил” эканлигига амин бўласан киши…

 

Мансуржон Фозилжонов
мустақил журналист.