O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Суякларни ким тирилтиради?”

“Суякларни ким тирилтиради?”
152 views
23 April 2017 - 12:30

1940 йиллар охирида Америкада бой одамнинг ўлимидан бир неча йил ўтиб бир аёл ёнида боласи билан маҳкамага мурожаат қилади. У боласининг ўлган одамдан эканлигини даъво қилади. Бу замонда ҳали дунёда ўликдан ДНК тести олинмаган эди.

Америка ҳуқуқ тизимида бу масалага бир жавоб топаолмагач бошқа тизимларга мурожаат қиладилар. Рим қонунчилигига қарайдилар, йўқ. Юнон, Ҳинд, Узоқ Шарқда ҳам йўқ. Сўнгра бир гуруҳ мутахассислар Туркияга келишади. Уларга ўша вақтдаги Истанбул Муфтийси Умар Насуҳи Билманга мурожаат қилишларини айтишади. Аввалига келган гуруҳ масалани тушунтиролмайди. Истамаган ҳолда муҳокама қилишади.

Билман улардан вафот этган одамнинг суяклари сақланганми йўқми сўраганда, улар ҳайратга тушишади. Суяклар сақланганлигини айтишади. Умар Насуҳи уларга қуйруқ қисмидаги суякдан бир ерини тасвирлайди. Тасвирлаган ерига боланинг бир томчи қонини томизишларини, агарда у суяк қонни сўриб олса боланинг у одамдан эканлигини акси бўлса хотиннинг ёлғончи бўлишини ва шунга қўра ҳукм беришлари мумкинлигини айтади.

Келган гуруҳ учрашувдан мамнун бўлмай, ҳайрон ҳолда мамлакатларига қайтишади. Бир муфтийнинг бундай бир тиббиёт билимига қандай ҳакам бўлиши мумкинлигини тушунишмайди. Гуруҳдаги бир докторнинг эса бу масала ақлига тинчлик бермайди. Муфтийнинг сўзлари янглиш эканлигини исботлаш учун мозорни очтириб, ўлик танасини чиқаришади. Доктор тасвирланган суякнинг устига аввал ўз қонини томизади. Қон суякнинг устидан оқиб тушади. Сўнгра боланинг қонини томизганида кўзлари катта-катта очилади. Суякнинг қонни сўриб олганини кўрганида ҳайратини яширмайди.

Учрашув вақтида Умар Насуҳининг ёнида бўлганлар ҳам бу ҳақда биринчи маротаба эшитаётганликларидан, ҳайъат кетгандан сўнгра бу масалани қаердан билганини сўрайдилар. Ушбу суякнинг фақатгина ўз наслини қабул қилишини узоқ тушунтиради. У ердаги кичик бир парчанинг аҳамиятини таъкидлайди. Танани нима қилсангиз қилинг у суякни йўқ қилолмаслигингизни, қиёматга қадар ҳеч бир кучнинг бунга қодир бўлолмаслигини, зеро маҳшарда инсонлар шу суяк парчасидан қайтадан тирилтирилишларини тушунтиради.

“Суякларни ким тирилтиради? Ҳолбуки, улар титилиб кетган-ку?”деди
Сен: “Уларни илк марта йўқдан бор қилган зот тирилтирур ва у ҳар бир яратилган нарсани яхши билгувчидир”, деб айт.
Ёсин, 78-79-оятлар.