O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Сэнди” тўфонига мусулмонларнинг муносабати қандай бўлиши керак?

“Сэнди” тўфонига мусулмонларнинг муносабати қандай бўлиши керак?
145 views
02 November 2012 - 13:20

Савол. Ассалому алайкум. Тўфонлар АҚШнинг шарқий қирғоқларини супуриб ўтаркан, бундай табиий офатларга ёки ундан зарар кўрганларга қандай муносабатда бўлиш ҳақида Ислом манбаларида қандай кўрсатмалар берилган?  Аллоҳ яхшилик билан мукофотласин. (Муслима)

Жавоб. Др.Салоҳ ас-Савий (Шариат Академияси президенти ва Америкадаги Мусулмон Ҳуқуқшунослар Ассамблеяси Бош Котиби):

Ва алайкум ассалом.
Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳим.
Алҳамдулиллаҳ, вас-солату вас-саламу ала расулиллаҳ.

Муслима синглим, сизнинг бу саволингиз ва АҚШда машаққат чекаётган инсонларни ўйлаётганингиз учун ташаккур.

Дарҳақиқат, Ислом дини мусулмонларни машаққат ва чорасизликдаги инсонларга, уларнинг ақидаси, ирқи ва ҳ.к.лардан қатъи назар, ёрдам қўлини чўзишга чақиради. Тўфон каби табиий офатлар Аллоҳ таолонинг оятларидан, токи инсонлар бундай ва дунё-ю охиратдаги яна-да каттароқ офат ва азоблардан халос бўлмоғи учун Аллоҳ таолога қайтсинлар учундир.

Албатта, шамол Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Руҳидандир, бу Руҳ Аллоҳ тарафидан ё раҳмат, ё азобни келтириши мумкин. Яъни, буни билган мусулмонлар, шамолдан норози бўлиб, уни лаънатлаши манъ этилгандир. Аксинча, улар Аллоҳдан шамолдаги хайрни сўраши ва шамолдаги шаррдан Аллоҳга сиғинмоғи лозимдир. Зеро, шамол бошлангани пайтларда Пайғамбар с.а.в. дуо қилардилар: “Аллоҳим! Албатта, мен Сендан унинг яхшилигини, ундаги нарсанинг яхшилигини ва у юборилган нарсанинг яхшилигини сўрайман. Ва Сендан унинг ёмонлигидан, ундаги нарсанинг ёмонлигидан ва у юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман”, дердилар.

Шамол ё хайр ё шарр келтириши мумкинлиги ҳақида Ибн Аббос р.а. шундай деганлар:

Аллоҳ таолонинг китобидаги оятлар шундай маънолар мавжуд:

“… Биз уларнинг устига … бир даҳшатли бўронни юбордик…” (Қамар:19-20).

“… Биз уларнинг устига туғмас (яъни ҳеч қандай фойда етказмайдиган) бўронни юборган эдик”. (Зориёт:41)

“Биз шамолларни (булутларга) ҳомиладор бўлган ҳолларида юбордик, осмондан сув (ёмғир) ёғдириб, сизларни у билан суғордик. Сизлар уни тўплаб олгувчи эмассиз (балки Биз дарё ва кўллар яратиб, у сувни сизлар учун тўплаб берурмиз)”. (Ҳижр:22)

“(Аллоҳнинг қудрати илоҳийясига далолат қиладиган) оятларидан (бири) (ёмғир ҳақида) хушхабар элтгувчи бўлган шамолларни юборишидир…” (Рум:46)

Оиша онамиз р.а. ривоят қиладилар:

«Қачонки, осмон авзои ўзгариб қолса, у зотнинг (Пайғамбар с.а.в.нинг) ранглари ўзгариб, кириб-чиқиб, олдинга орқага бориб-келиб қолар эдилар. Бас, ёмғир ёғишни бошлаганда эса, очилиб кетар эдилар. Мен буни у зотнинг юзларидан билиб, савол қилдим.
«Эҳтимолки, эй, Оиша, худди «Од қавми у(булут)ни ориз бўлган ҳолида водийлари томон келаётганини кўрганларида: «Мана бу ориз бизга ёмғир ёғдирувчидир», дедилар» каби бўлиши мумкин», дедилар».

Бошқа тарафдан, бу кавний ҳодисанинг бугунги илм-фандаги баёни унинг диний баёнини рад этмайди, аксинча, диний баён илмий баённи яна-да теран ва аниқроқ англашга ёрдам беради. Яъни, мусулмон бу оятларга бепарво бўлмаслиги ва улардаги огоҳлантирувчи маъноларга эътиборсиз қолмаслиги лозим бўлади. Шу ўринда, Аллоҳ таолонинг осмонлар ва ердаги оят-аломатларни кўриб, улардан ибрат олмаган бандалар ҳақидаги ушбу оятини келтириш мумкин:

“Осмонлар ва ерда (Аллоҳнинг борлиги ва бирлигига далолат қилгувчи) қанчадан-қанча оят-аломатлар бордир. (Лекин) улар бу оятлардан юз ўгирган ҳолларида ўтиб кетаверадилар”  (Юсуф:105)

Бундай тўфонлардан зарарланган кишиларга келсак, улар ҳам мусулмон, ҳамда ғайримусулмон кишилардир. Мусулмонлар Исломда аниқ-тиниқ белгиланган ўз ҳақ ва имтиёзларидан фойдаланишга ҳақлидирлар. Ғайримуслимларнинг ҳам Ислом дини тарафидан белгиланган (масалан, қўшничилик ва хавфсизлик, улар билан муомалада адолат каби) ҳақлари бўлиб, уларни адо этмоқ мусулмонлар зиммасидадир. Айни пайтда, уларнинг қайғу ва дардларини енгиллатиш ва қалбларини Исломга улфат қилиш учун ҳам бирор восита бўлади. Зеро Аллоҳ таоло айтадики:

“Аллоҳ сизларни динларингиз тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз диёрларингиздан ҳайдаб чиқармаган кимсалардан — уларга яхшилик қилишларингиздан ва уларга адолатли бўлишларингизда қайтармас. Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар”. (Мумтаҳана:8)

Яъни, мусулмон жамоа бу офатдан зарар кўрган кишиларга ҳар қандай турда бўлсин, ёрдам етказишни ўзининг диний вазифаси ўлароқ кўрмоғи лозим.

Валлоҳу аълам.

uzbekislam.com