«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН
СЎҚМОҚ
Шом тушар,
сўқмоқ жим кириб кетар боғ томон.
Шу заҳоти майсалар уни
Қитиқлай бошлайди икки тарафдан!.
Сўқмоқ қиқирлайди,
Буралиб, буралиб кулади… яна
Давом этар йўлида сокин.
Аммо боғнинг тўрида бирдан
Эҳтиросли, яшил дарахтлар
Ҳансираб эргашар унинг устига!..
Шунда сўқмоқ эриб кетади…
1976
(51)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (40-саҳифа.)