«ШАФФОФ УЙ» КИТОБИДАН
ТАБИБ МАСЛАҲАТИ
Тўғрисини айт,
Соғлом бўлиш ниятинг бўлса,
Ортиқча семириб кетмайин десанг,
Тўғрисини айт.
Еб қўйилган сўзлар,
Изма-из ютилган ҳақиқат
Семиртириб юборар одамни.
Семизликни қўй кўтарсин,
Безабон, мўмин қўй кўтараверсин.
1977
(232)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (142-саҳифа.)
(давоми бор)