«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН
ТАБИБ
Ётган эдим,
Ётиғи билан тушунтирди аҳволимни у,
Иситмани кўрди муздай қўллари билан.
Бош учида турган гултувакни
Деразадан ирғитди ётиғи билан.
Гул ҳиди зарарли сизга, деб шивирлади,
Қаҳрамонингиз чекаверсин,
Сиз чекманг, деди яна ҳам ётиқроқ.
Энг муҳими, деди у энгашиб,
Сиз юлдузлардан нафратланишингиз керак…
Ётиғи билан чиқиб кетди сўнг…
1979
(153)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (95-саҳифа.)