O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Табрик

Табрик
148 views
14 January 2022 - 21:20

Эркаклар ҳақида энг яхши гапларни гапиргим келяпти. Чунки уларнинг ичида Акаларим, Укаларим, Ўғлим бор. Отажоним бўлган. Сиз сабаб дунёда бормиз, ҳаётнинг таъмини, юракнинг зарбини ҳис қиламиз.
Гўзалликлар ичида парвоз қиламиз.
Юракка эгилганча бир сўз айтмай оттирган тонгларимиз ҳаққи, ҳатто яшин тезлигида ўтиб кетган “Бахтли сониялар”имиз бутун умримиз учун маъно топиб беради.
Умидларимизни, туйғуларимизни, истакларимизни – катта бир мамлакат монанд ўзимизни бошқараётган қалбимизни сизлар туфайли тарбия этамиз.
Шабаданинг оромини, денгиз мавжларидаги титроқ гўзалликларни, тонгдаги бахт исини сизлар бор экансиз, биз туямиз.
Эркаклар ҳақида энг ёмон гапларни гапиргим келади. Сизлар борки, жуда кўп аёлларимиз бахти мажруҳ, орзулари гунг, юрак ичида бир юрак тўла шиша ва ҳаёт синиқлари…
Сизлар сабаб юракларга тарсаки тортилган, изтироб оловига ўзларини ёқиб юборган, юрагининг туб-тубида шам ёқиғ турибди… Ҳеч қачон ўчмайди у.
Шодлик ва бахт қуюнининг, Қайғу тўфонининг муаллифлари ҳам ўзингизсиз, Эркаклар! Энг, энг, энгингизнинг, қобирғангизнинг ярмини, унинг юрагидаги мушфиқ қояни ҳимоя қилинг, азиз ВАТАНимиз ҳимоячилари!
Байрам муборак!
Гўзал Бегим
14.01.2022