O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Табрик

Табрик
27 views
12 April 2014 - 15:36

abdulla-abdurazzoq-tug`ilgan-kuniБугун ўзбек мухолифатининг кўзга кўринган арбоби, ЭРК партияси Марказий Кенгаши аъзоси Абдулла Абдураззоқ 70 ёшга тўлди.

Бу инсонннинг ҳаёт йўли Совет Иттифоқи қулаб, мустақилликка чиққан бир ўлка фуқороси бўлган ўзбек мунавварининг машаққатли йўлидир. Абдулла Абдураззоқ олим, педагогика фанлари номзоди ва яхшигина шоир ҳамдир.

Абдулла Абдураззоқнинг энг диққат тортган фазилати нима деб сўралса, ватан ва миллат йўлидаги хизматда фидоийликдир, деб жавоб бериш мумкин. Унинг бу рухдаги шеьр ва достонлари ватанда кенг ўқувчи оммасига таниш бўлмаса-да, муҳожиротдаги ўзбеклар ичида анча-мунча шов-шувга сабаб бўлди. Ўзбекистондаги аксилинсоний режимга қарши ёзилган шеърий памфлетлар хали ҳам ўқувчиларнинг ёдида.

Абдулла ака, таваллуд кунингиз қутлуғ бўлсин, юз ёшга киринг, ватан хизматида чарчаманг!

ЭРК ПАРТИЯСИНИНГ МАРКАЗИЙ КЕНГАШИ