Бугун қадрли сафдошимиз, азиз дўстимиз Равшан Содиқовнинг таваллуд куни!
Қадрли Равшан Содиқов, 20 йилдан ортиқ давр ичида партиямизнинг аъзоларига ўтказилган таъзйиқ ва босимларга қарамай, сафимизда собит турганингизни чуқур ҳурмат билан эътироф этишни истардик.
“Эрк” партияси Самарканд вилояти бўлимининг ташкил этилишида, фаолиятида сизнинг ҳам салмоқли ҳиссангиз бор.
Бугун, сиёсий фаолларни мавжуд режимнинг репрессив машинаси тинмай таъқиб қилиб турган айни кунларда ҳам, Сиз фаолиятингизни давом эттирмоқдасиз. Бу эса фақат фидоий инсонларга, миллат фидоийларига ҳосдир. Сиз каби адолат излаган, ўзига эмас, юртига фаровонлик истаган маслакдошларимиз, содиқ аъзоларимиз борлигидан фахрланамиз.
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! Сизга сиҳат-саломатлик ва узоқ умр сураймиз.
ЎХҲ Марказий Кенгаши