Бугун “Эрк” партияси Бош котиби Отаназар Ориповнинг таваллуд куни.
Отаназар ака, сизни бутун “Эрк” аъзолари номидан туғилган кунингиз билан қизғин муборакбод этамиз!
Аллоҳ сизга миллатимизнинг, халқимизнинг шукуҳли кунларини кўрмоқликни насиб этсин.
Халқимизнинг озодлик йўлидаги курашларида сизнинг кўп хизматларингиз бор. Ҳали сиз халқимиз ва мамлакатимиз учун янада кўп яхши ишларни амалга оширасиз деган умиддамиз.
Оила аъзоларингиз билан ҳамиша соғ-саломат бўлинг.
Аллоҳ сизга узоқ умр берсин.
ЎХҲ таҳририяти