Ўзбекистонда Совет даврида илк мустақил сиёсий ташкилот бўлган “ЭРК” демократик партиясининг ташкил топганига 26 йил тўлди.
26 йил давомида “ЭРК” Партияси курашларга бой шарафли бир йўл босиб ўтди.
26 йил Партия учун зулмлар, таъқиблар, қувғинлар йили бўлганига қарамай, у оёқда қолди, аксинча ўз лидери Муҳаммад Солиҳ раҳбарлигида чиниқди, тобланди, мустаҳкамланди.
Бу тшкилот Ислом Каримов диктатурасига қарши имконлари нихоятда чекланганига қарамай, тазйиқлардан, қамоқлардан чўчимай курашган ягона ташкилотдир.
“ЭРК”партияси оғир, машақатли ва хавфли синовларга бардош берди, сабр этди ва бунинг мукофоти халкимиз учун том маьнодаги хуррият булишига шубхамиз йўқдир.
Азиз “ЭРК”чи дўстлар ушбу қутлуғ сана муборак бўлсин!
Ўзбекистон “ЭРК” демократик партияси Самарқанд вилояти кенгаши.
2016 йил 29 апрел
Самарқанд