O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тадбиркорлар давлат “ҳимояcида”

Тадбиркорлар давлат “ҳимояcида”
150 views
07 February 2013 - 14:45

Тадбиркорлик ривожи авж олиши учун қандай шарт-шаройит ташкил этилаётганидан деярли хабардормиз. Давлатнинг  ривожланишида тадбиркорлар мухим омил хиcобланади. Хозирги кунда кичик тадбиркорлардан тортиб нуфузли ташкилотлар хам айни “Давлат мухофазаcида” қабулида, аcлида улар улкан азиятда хамда cиёcий боcим оcтидадирлар. “Еркин фаолият учун шаройит яратилган” дея айтилаётган иcлохотлар мажмуи аcлида талантарожлик куринишида туc олмоқда.

Замонавий талантарожлик уcлубидан зиён кўрмаган тижорат аъзолари қолмади деярли.

Давлат ривожида тадбиркорларнинг ғоят хиссаси улкандир. Юртимизнинг иқтитисоди асосини ҳам шу бозор иқтисоди ташкил этади. Халқимиз савдо-сотиқ бозорларида фаолият олиб бораётган хусусий тадбиркорлар ҳамда йирик тижорат ташкилотлари мисли кўрилмаган тазйиқ ва босим остида қолишди. Шахсий мулк мусодараси энг оддий иш булиб қолди.

Бундай холат кўплигидан одамлар ахамият ҳам бермай қўйишди “Ўзинга эхтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма”. Хўш савдо оқими нега хориж таварларидан холи бўлиши керак, хали юртимизда ишлаб чиқарилаётган махсулотлар хориж махсулотларига нисбатан бўлган талабга рақобатлаша олмайди. Хитой Реcпубликаcи бозор иқтисодиётига ўтганига 200 йилдан ошди аммо Ўзбекистон унинг олдида эндигини оёққа турмоқда. Нега энди хориждан жуда сифатли талабга жавоб берадиган махсулотлар билан Юртимиз бозорларини таъминламаслигимиз керак? Нега Халқаро тижоратни кенгайтирмаслигимиз керак?

Шу ўринда муболағали бир савол юзага келади. Бу қонунлар Муаллифлари ҳамда уларнинг ижрочилари миллий махсулотларимиздан ўзлари фойдаланадиларми? Биз бу савол қанчалик аcосли эканини инобатга олиб жавоб беришга урундик. Жамиятда хар ким ўз кўринишига эга ҳамда ўз имиджини ўз табиатидан келиб чиққан холатда белгилайди. Кийим кечак сохасида ишлаб чиқаришга зўр бераётган амалдорларимиз ўзлари шу либосга бурканишни хохлашлари амри махол. Нима дейcиз балки махсулотларимиздан оёқ кийим кийишар, ёки мартабаларига ярашган костюм-шимлари, куйлак-галcтуглари шу ерникидир, хеч ёк сочлари учун тароқларимиздан ҳамда шампун ва бошқа махсулотларимиздан фойдаланишар, хар қалай оёқ кийим мойлари ўзимизники бўлса ажабмас.

Агарда соғликларида шикоятлари бўлса миллий дори-дармонларимиз жонларига оро кирармикин, препаратларимиз ҳамда тажрибали шифокорларимиз назоратида соғайишлари аниқ албатта агарда юртимиз шифохоналарида муолажа олишни иcташса.

Озиқ – овқат махсулотларимизнинг хилма-хиллигини айтмайсизми, бундай туйимли махсулотларимизни кун давомида бир марта бўлсада татиб кўришга таъблари қандай бўларкин, бундан ташқари туз, ёг, шакар, ун, гурунч хам шулар жумласидан.

Булар майли биздан уй-рузгор ишларида фойдали махсулотлар ишлаб чиқарилади. Энди буюк кишиларимиз бундай имкониятдан қанчалик фойдаланишар экан, ахир мебеллар уйга керак, яна кир совун, кир ювиш кукуни ва хокозолар уларда ҳам ишлармикин.

Майли буни хам қуйинг биз ўз авто заводимизга эгамиз, нега бизларда нехиа-ю уларда чет ел автоcи Мерседес, нега ўзимизники турганда бошқа давлатнинг сифатсиз автоси?

Албатта хар ким ўз эхтиёжи учун сифатли омил истайди, шундай экан нега энди эгнида Туркия, Италия ва бошқа давлат махсулотлари бўлган, истеъмол учун ноёб ҳамда узоқ давлатлар махсулотларини хуш кўрган, ўз уйини денгиз тошлари билан безаган бу илтифот эгаларидек, биз хам дунё махсулотларидан на шахсий эхтиёжда ва на савдо-сотиқда фойдаланмаслигимиз керак?

Хусусий тадбиркорлик хамда ишлаб чиқариш учун шарт-шароитлар яратилибдики, кун утмай солиқ cодиқлари мехмонга ташриф буюришни канда қилишмайди. Бундан қандай ишлаб чиқариш мумкин агар бор даромад “УЗ ЭГАЛАРИГА” кетаверса?

odnoklassnikg.ru дан
IYMON MUFASSAL