Ёлғон билан тўғрилик ўртасидаги кураш тўхтамайди.
Бундай шароитда кучлар тенг туриши ҳам бир нави ижобий ҳолат.
Тўғрилик ёлғондан бир оз бўлсин устун турса, шу ҳам жамиятнинг бахти.
Аксинча, ёлғон тўғриликдан устун кела бошласа, жамиятнинг кулфати.
Одамларни ёлғон билан овунтираман деб ўйлайдиганлар энг биринчи галда ўзини алдайди.
“Яхшидир аччиқ ҳақиқат, Лек ширин ёлғон ёмон” (Эркин Воҳидов) эканини билса ҳам Одам боласи нимагадир ёлғонга мойил бўлади – тўғри бўлса-да аччиқ ёқмайди, ёлғон бўлса-да ширин ёқаверади. Тўғриликка риоя жуда оғир, “…Алдаб яшаш осон” (Рауф Парфи) туюлади унга.
Ҳолбуки, тўғриликнинг юзи ҳамиша ёруғ, ёлғоннинг юзи ҳамиша қора.
Танлаш биздан.
(“Нафсимга ўгитлар” туркумидан.)
Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон
Муаллифнинг facebook.com ижтимоий тармоғидаги саҳифасидан олинди



«Халқ дарди» талаби билан Элтузнинг яна бир канали ёпилди
DXXda dahshatli kiberqurol – Pegasus borligi tasdig‘ini topdi
To‘rt turk davlati Turkiyani Kiprda ishgʻolchi kuch deb tan oldi
Xalqaro Turk Davlatlari Universiteti tashkil etildi
“Озодлик” радиоси маҳкама орқали ўз ҳақини ҳимоя қилмоқда