O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тарихдаги илк Туркия-Украина саноат форуми

Тарихдаги илк Туркия-Украина саноат форуми
221 views
31 May 2016 - 14:38

dev_yatirim_yakinda_kocaeli_de_h285296_8a8d8Темир парда очилиб, Совет иттифоқи парчалангач, Марказий ва Шарқий Оврўпадан Ўрта Осиёнинг Турк республикаларига, Болтиқ денгизидан Владивостокка, Болқондан Кавказга қадар кенг жўғрофий ҳудудда бир куч-қудрат бўшлиғи юзага келди.

Россия Федерацияси собиқ Совет иттифоқини ташкил қилган мамлакатларни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкилоти остида жамлашга уринаркан, Болтиқ давлатлари бундан мустасно, Оврўпа иттифоқи ва АҚШ бу вақтда Марказий ва Шарқий Оврўпадаги бўшлиқни иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан тезда тўлдирди. Оврўпанинг Тикланиш ва тараққиёт банки, IMF ва Жаҳон Банки каби ташкилотлар кучли молиявий дастурлар билан минтақадаги инфратузилма ислоҳотларини қўллаб-қувватлар экан, Овпўпа иттифоқи қитъада абадий тинчлик ва фаровон келажакни таъминлаш мақсадида ўзининг катта молиявий сармоялар билан ушбу буюк ўзгаришларга кенг йўл очди. Бирма-юир Шарқий Оврўпа давлатлари, Болтиқ бўйи мамлакатлари ва Болқон ўлкаларининг бир қисми НАТОга аъзолик ёрдамида Ғарбнинг ҳимоясига кирар экан, Оврўпа иттифоқига аъзолик билан эса сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ҳам Ғарбнинг бир парчасига айландилар. 2000-йиллар бошига қадар ўзининг иқтисодий ва сиёсий ҳолатини ўнглай олмаган Россия эса ушбу жараёнга тўсқинлик қила олмади.

Poland-and-Bulgaria-638925Бу даврда мамлакатимиз молиявий ресурсларнинг етишмаслиги, ривожланиш даражасининг нисбатан пастлиги, ҳамда тадбиркорлик борасида тайёргарлик ва тажриба етишмаслиги билан тайёр ҳолатда эмас эди. Оврўпадаги бу катта ўзгаришларда қатнашиш имконияти бой берилди. Ўрта Осиё Турк мамлакатлари ва Кавказда эса жўғрофий яқинлик, тарихий ва маданий алоқалар ёрдамида қисман бўлсада бу бўшлиқлар тўлдирилди ва нисбатан ижобий ҳолатга эришилди. Бу орада Украина, деярли 25 йил давомида Ғарбни ёки Россияни танлаш мажбуриятида қолди, токи 2014 йилнинг феврал ойига қадар. Президент Януковичнинг мамлакатни тарк этиши натижаси дея баҳоланган Оврўпа Майдони воқеаларидан сўнг шаклланган ҳукуматлар ва парламентлар Ғарб фойдасига қайтиб ўзгартирилмас танловни амалга оширдилар. Ўзгаришлар ва тузилма ислоҳотларини амалга ошириш энди бир танлов эмас, балки зарурат сифатида ҳам халқ ва ҳамда ҳукумат томонидан қабул қилинмоқда. Россия билан юзага келган сиёсий кескинликнинг иқтисодий томони Оврўпа иттифоқи билан амалга оширилган Ҳамкорлик ва эркин савдо келишувларининг кучга кириши натижасида Украинанинг ташқи тижорати борасида катта ўзгаришлар содир бўлмоқда. Кўп эмас бундан бир неча йил аввал 30-35 фоизли кўрсаткич билан Украинанинг энг катта ташқи савдо ҳамкори бўлган Россиянинг улуши бугунги кунда 8 фоизга қадар тушиб кетаркан, Оврўпанинг улуши 30 фоиздан 45 фоизгача кўтарилган. Ғарб Украинадаги тузилма ислоҳотлари учун тўрт йилда 35 миллиард долларлик молиявий ёрдам кўрсатган. Мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий тузилмалари янгидан қурилиб, стандартлар ўзгармоқда.

Ўлкамиз Украинадаги катта ўзгаришларга ўз ҳиссасини қўша олади, ҳамда бу жараёнда муҳим аҳамият касб этиши мумкин

Шимолий қўшниси Украинада катта ўзгаришлар амалга оширилаётган бир вақтда, Туркия энди 25 йил аввалги Туркия эмас. Сўнгги йигирма йил давомида Оврўпа иттифоқи билан божхона келишувлари бўлган мамлакатимиз, иқтисодини катта эҳтимол ила Оврўпа билан бирлаштиришга яқин турибди. Ташқи тижоратда, тараққиёт, банк ва молия соҳаларида ва ҳусусийлаштиришда жиддий муассасаларга асос солинди, ва булар ҳозирда ижобий самара бермоқда. Тадбиркорларимиз эндида етарли маълумотларга эга, илмли ва юқори тажрибали. Ширкатларимизнинг сармоя салоҳиятлари катта, ҳар йили чет элларда миллиардлаб доллар сармоя кирита оладиган ҳолга келдилар. Чет тили муаммоларини ҳал қилган турк мутахассислари, дунёнинг ҳар ўлкасидаги кўп миллатли компанияларнинг юқори бошқарув лавозимларида муваффақиятли иш олиб боришмоқда. Шу сабабдан, Украина билан тарихда энг яхши иқтисодий ва сиёсий муносабатларни бошдан кечираётган вақтимизда бу катта ўзгаришлар даврида ўз овоз ҳуқуқимизга эга бўлиш, яъни Украинанинг қурилиш жараёнида бу дўст мамлакат келажагига ҳар турли соҳада ўз ҳиссамизни қўшиш имкониятига эгамиз. Керак бўлса давлат миқёсида, керак бўлса хусусий сектор сифатида катта маъсулиятли ишларни ўз елкамизга ола биламиз.

turkish_ukrainian_friendshipТуркия Украинанинг тезкор тараққиёти жараёнида яхши бир модел бўла олади

Аслида, Украинадаги ҳолатимиз шу онда ҳам ёмон эмас. Мамлакатдаги турк сармояси 2 миллиард доллардан ортиқ. Пудратчиларимиз амалга оширган 5 миллиард доллардан ортиқ баҳодаги ишлар борасида Украинанинг энг нуфузли ва юқори даражали лойиҳалари соҳасида шартномалар имзолар эканлар, метро ва йўл иншоатлари, элект-энергияси станциялари соҳасидаги келишувлар янги қозонилган тендерлардан бир нечтаси халос. Украинанинг учта йирик уяли алоқа операторларидан бири ҳам Turkcell, кўплаб етакчи чакана савдо белгилари ҳам ёки туркларга қарашли ёки турклар томонидан бошқариб келинмоқда. Мамлакат бўйлаб тарқалган нуфузли тадбиркорлар уюшмалари мавжуд. 1200 дан ортиқ ҳодимга эга Оврўпа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг махсус кузатиш миссияси бошида турк дипломати иш олиб бораётган бир вақтда, Украинанинг энг йирик хорижий инвестори бўлган Оврўпа тикланиш ва тараққиёт банкининг мамлакатдаги раҳбари ҳам турк барнкиридир. Бир неча кўп миллатли фирмаларнинг юқори бошқарув лавозимларида турк мутахассисларига дуч келамиз. Турк Ҳаво Йўллари ширкатлари Истанбулдан ўлканинг саккизта шаҳрига учиши билан бир қаторда, Турк Ҳаво Йўллари Украинадаги энг катта ҳорижий ҳаво йўли ширкати ҳамдир. Туркия украинларнинг энг авфзал кўрувчи туризм нуқтаси. Аммо булар етарлими? Албатта йўқ. Авиакомпанияларимиз ҳали қўшимча парвоз учун рухсат олишда қийинчиликларга дуч келишмоқда, баъзан олинган рухсатларда ҳам ҳар хил баҳоналар кўрсатилган ҳолда, муаммолар келиб чиқмоқда. Икки мамлакат учун ҳам, айниқса Украина учун катта аҳамиятга эга бўлган Туркия-Украина эркин тижорат шартномаси ҳам ҳали имзоланмаган. Сиёсатда, маслаҳатчи кадрларда, давлат муассасаларида, жамоат компанияларининг юқори лавозимларида қўйингки Олмоничнинг, қўшни Полшанинг, бир неча миллион аҳолига эга Грузиядан, Болтиқ бўйи мамлакатларидан юзлаб номларни учратар эканмиз, бу соҳаларда ҳеч бир турк мутахассисларини кўрмаяпмиз. Ҳолбуки, Украинанинг IMF билан муносабатларида, Оврўпа иттифоқи билан иқтисодини бирлаштиришида ва эҳтиёж сезган тезкор тараққиёт жараёнида Туркия яхши бир модел бўла олади, бу масалаларда кўплаб турклар масъулиятни ўз елкасига олиши мумкин.

tuid-forum1-1024x614Украина мустақиллиги тарихида илк маротаба Туркия-Украина саноат форуми ўзказилади

Украина ва Туркия ўртасида сўнгги бир неча йилда ва асосан сўнгги ойларда давлатлар миқёсида муносабатлар жонланди. Албатта авиациядан мудофаа саноатига, таълимдан маданиятга, туризмдан иқтисоднинг турли соҳаларигача икки ўлка ўртасида кетма-кет битимлар имзоланди, ва имзоланаяпти. Сиёсий ва техник делегацияларнинг икки томонлама ташрифлари ҳар қачонгидан ҳам тезлашди. Биз ҳам тадбиркорлар уюшмаси ва хусусий сектор ўлароқ бу жараёнга қўлимиздан келганча ҳисса қўшишга ҳаракат қилмоқдамиз. Украинанинг Туркияда, Туркиянинг эса Украинада янада кўп ва тўғри бичимда кун тартибига чиқиши учун ўнлаб конференция, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилди, ва ўтказаяпмиз. Аммо 1-4 июн кунлари давомида, Туркиянинг саноат маркази Хўжаэлида тарихда илк бор амалга ошираётганимиз Туркия-Украина саноат форуми бу борада жуда муҳим бир лойиҳа сифатда ўртага чиқмоқда. Халқаро Туркия-Украина тадбиркорлар уюшмаси (TUİD), ўлкамизнинг бу жўғрофияга қарашли нуфузли ақл марказлари ЭкоОврўосиё, Украина саноат ва тижорат палатаси билан Хўжаэли тижорат палатасининг ҳамкорлигида ташкил килаётганимиз бу форум, ушбу мақолада ишорат қилишга урунганимиз бир неча масалаларнинг умумий ҳолда ва кенг кўламда кун тартибига олиб чиқилишига хизмат қилади.

Музокоралари 2007 йилдан буён давом этиб келган ва энди имзоланиши охирги босқичга келган Туркия-Украина эркин савдо шартномасининг икки мамлакат иқтисодидаги салоҳият бир гуруҳда баҳоланар экан, ораларида сиёсатчилар, матасадди амалдорлар, тадбиркор ва мутахассислардан иборат 200 дан ортиқ иштирокчилар 4 кун давом этадиган форум давомида фикр алмашиш имконига эга бўладилар. Украинанинг тезкор саноат тараққиёти учун модел сифатда кўрган Туркиянинг Ташкилий саноат ҳудудлари фақатгина кўргазма сифатида иштирокчиларга намойиш қилинмай, техник ташрифлар сифатида ерларга чиқишлар амалга оширилиши мумкин. Форум алоҳида мавзулар билан ёритилиб, Эркин ҳудудлар, Технополислар, Tübitak MAM каби ташкилотларнинг тажрибаларини эса, Украинанинг яратишга урунаётган муассасаларига мисол сифатида амалга оширилган вазифаларини кўришлари мумкин. Икки мамлакат элчилари, тегишли тадбиркорлар ташкилотлари, тараққиёт ва давлат муассасаларининг катта ёрдами билан энди финал босқичга ўтилди.

İzmit-Körfez-Köprüsü-Türkiye-Cumhurbaşkanı-Recep-Tayyip-Erdoğan-b-12Туркия ва Украина ўртасида охирги 5 йил давомида кўплаб шартномалар илк бора имзоланди. Яхши тарафи булар илк боралигича қолмади ва бир қатори доимийлашди. Ҳатто бу тадбирлар, бошқа ўлкалардаги Турк тадбиркорлари уюшмалари томонидан модел сифатида кўрилиб, ўрнак ола бошланди. Тарихда илк маротаба ўтказиладиган Туркия-Украина саноат форумининг натижасида муассасалар юзага келиши ва ҳамкорлик давомий бўлишига ишонаман. Дўст ва қўшни мамлакат бўлган Украина бугун Туркиянинг ёрдамига ҳар қачонгидан кўпроқ эҳтиёж сезмоқда. Янги Украинанинг курилишида, бу форум мамлакатимиз номи учун кичик бир пойдевор бўла олса мақсадга эришилган бўлади деб ҳисоблайман.

Буроқ Паҳлавон (Burak PEHLİVAN)

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди