O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Тасвирлар рассомнинг миллат дардида ёнганидан далолат беради”

“Тасвирлар рассомнинг миллат дардида ёнганидан далолат беради”
1,344 views
03 November 2021 - 14:55

Ватанидан ноҳақ сиёсий қувғинди қилинган ака ука Бобожоновлар бир неча йиллардан бери Ўзбекистонга кириши таъқиқланган эди. Сайловлардан кейин кутилмаганда, Шухрат оға юртга келишлари ва кўргазма ташкил қилишлари ҳақида шов-шув кўтарилди.

Ҳеч қанча вақт ўтмай Шухрат оға она юртларига келиб, биринчи қилган ишлари, бу ўзларини неччи йиллик чет элда яратган асарларини кўргазмасини ташкил қилиш бўлди.

Кўргазмани илк кунига етиб бордик.

Шухрат оғани ҳаётда илк кўриб олган таасуротларим жудаям ижобий.

Оға ўта самимий, очиқ чеҳра эканлар.

Туришлари сокин, мағрур ва хотиржам кайфиятли эди.

Ижодий асарларини томоша қиларканман, асарлар чет элда чизилган бўлса ҳам, тасвирлар оғани қалб ва рухан юрт ичида бўлганлиги, шу миллат дардида ёнганликларидан далолат берди. Чунки айнан шу туйғу бошқа рассомлар ижодида умуман сезилмайди.

Балким улар мусофирлик таъмини тортмаганликлари учун шундайдир. (Бу албатта мени фикри ожизим. Қалбга яқин овориш бўлмасин)

Оғани асарларида сиёсий глобал муаммолар, жони ва тақдири бир кемага тушган келажаги ҳам бир хил бўлиши муқаррар туркий элатлар кўриниши.

Ўзбек ҳалқини асл қадрятларини ва миллийликлари, ва оҳирги юз йил сабаб, Чоризм бн ассимиляциялашуви.

Мустамлака сабаб бошдан кечирган жамиятимиздаги ютқизишларимиз.

Аммо шундай оғир аҳволда яшаса ҳам қадрятларни соф ҳолатда сақлаган жафокаш, меҳнатсевар, ҳалийм ўзлигини унутмаган ўзбек миллати қахрамонларни чеҳрасини тасвирлаганлар.

Мустамлака қурбони бўлган ҳалқни ҳуррият истаган кўзларини асарлар тасвирида кўриш мумкин.

Рассом бундай асарларни моҳирона томошабинига тасвирлаб бериши учун, ўша замонларни яшаб, ўша давр ижтимоий сиёсий, тарихий авхволидан жуда яхши хабардор ва бефарқ бўлмасдан ҳамнафас яшаган бўлиши керак.

Рассом асарларини томошабинга етказиб, мавҳум қолдирмаслик учун моҳирона тарзда ўша даврда бевосита иштирок этган буюмлар ва ажойиб рамзлар ва отрибутлар (қуроллар, значоклар, ва ҳокозо….) орқали тасвирлаганлар.

Бу тасвирларни кўриб, рассом нақадар юксак савия эгаси, чуқур сиёсий ва тарихий илм соҳиби эканликларини яққол сезиш мумкин.

Оғамни ҳамма асарларига тасанно!

Аммо мени “Приговор” асарлари ҳайратда қолдирди. Йигит кўзидаги оҳирги ҳолатдаги нигоҳ фрагменти ҳалиям кўзим олдидан кетмаяпти тўғриси. Юксак характер очилиб берилган.

Яъни буткул пушаймонликдан мосуво бўлган шеозифириниядаги сўнгги нигоҳлар…. Қойил!!!

Кўргазма ташкил қилишда фидоиийлик қилган севимли рассомим ва опам Ширин Ташова га ҳам алоҳида ташаккурларим.

Мана шундай кўргазма ташкил қилиб, ўзларини юксак санъат асарлари билан ҳалқни баҳраманд қилган, чет элдаги олтин бошимиз Шухрат Бабажановга миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Оға, сизга юксак ижодий парвоз, соғлиқ ва ҳамиша ғолибликни тилаб қоламан!

Facebook тармоғидаги “Маликалар маликаси” профилидан олинди