O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Таъбирсиз туш

Таъбирсиз туш
150 views
21 January 2018 - 6:00

2018 йилнинг феврал ойида Хоразм диёрининг буюк шоирларидан Матназар Абдулҳаким туғилганига 70 йил тўлади.

Олинган норасмий хабарларга кўра, шу кунларда Ўзбекистонда Матназар Абдулҳакимнинг 10 жилдлик тўла асарлар тўплами нашрга тайёрланаяпти.

Биз ҳам раҳматли шоирнинг 70 йиллик санаси муносабати билан унинг 2 жилдлик китобидан шеърлар эълон қилаяпмиз.

ЎХҲ редакцияси

* * *

Матназар АБДУЛҲАКИМ

ТАНЛАНГАН АСАРЛАР
1 – жилд

“ФАСЛЛАР ҚЎШИҒИ” КИТОБИДАН

САЙРИБОҒ

Музлабди шошқалоқ анҳорлар,
дарахтлар зимдан қалтирар.
гарчи ҳайкалларни қоплаган қорлар
пўстиндек таассурот қолдирар.

Сен олис-олисда. Ёзмайсан ҳамон.
Сен — янграб тинган бир қўшиқдек.
Жим кезиб юрибман мен. Ҳализамон
ёри келадиган ошиқдек…

* * *

ТАЪБИРСИЗ ТУШ

«Тушда оқ от кўрсанг агар — бахт, —
Бувим тушни шундай йўярди.
— Балиқ кўрсанг уқубат бўлар,
Худо сақласин», — деб қўярди.

Ғалати туш кўрдим тунов кун
Мизғирканман пешинда ҳориб:
Каттакон бир лаққа балиқни
Борардим оқ отга ўнгариб…

(давоми бор)