O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Таъзия

Таъзия
124 views
17 September 2021 - 19:29

Бугун ўзбек адабиётининг ёрқин намоёндаларидан ёзувчи ва таржимон Олим Отахон вафот этди.

Олим Отахон 1951 йилда Тошкент шаҳрида туғилганди. ТошДУнинг филология факултетини тамомлаган (1974). Дастлабки тўплами — «Болалик кабутарлари» (1981). Шундан сўнг ёзувчининг «Оқшом хаёллари» (1986), «Озод қушлар ҳақида қисса» (1988), «Адоқсиз кўчалар» (1990) каби насрий асарлари нашр этилган.

Олим Отахоннинг жаҳон адабиётининг мумтоз адиблари ижодидан қилган таржималари эътиборга моликдир. Фёдор Достоевскийнинг “Маъсума” (1985 йил), “Ғаройиб олам” (1988), Жек Лондоннинг “Оқ сўйлоқ” (2011) қиссаларини, Хулио Кортасарнинг «Ўйиннинг тугаши” (2018), “Биз Глендани шундай севамиз” (2018), Ясунари Кавабатанинг “Оқ гуллар” (2019), Фёдор Достоевскийнинг “Ўлик уйдан мактублар” (2020) Уилям Фолкнернинг “Қирмизи япроқлар” қиссаси билан “Қуёш заволи” ҳикояси, Хулио Кортасар, Скотт Фицжералд, Карлос Фуентесларнинг айрим ҳикоялари ўзбек тилга ўгирган.

Ўзбекистон Эрк Демократик Партияси марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлигини билдиради.