Инсон дунёга келаркан, албатта унинг кетар куни ҳам бордир. Айтадиларки, ҳаттоки инсон боласининг туғилиши ҳам, унинг ўлимининг бошланиши экан. Ким қачон ва қаерда оламдан ўтиши эса фақат Аллоҳгагина аён ва ҳеч вақт У бу синоаътни бандасига аён қилмас экан.
Тақдир тақозоси билан киши ўз элидан ва ўз юртидан айри тушиб қолса, яқинларини сўнг манзилига кузатишдан бенасиб қолади. 13 октябрь куни шу сингари нохуш бир хабар Ўзбекистон Халқ Ҳаракати муассислар мажлиси аъзоси, ўзбек мухолифатининг кекса аъзоси Алибой ака Йўляхшиевга етиб келди. У кишининг 1926 йилда таваллуд топган акаси Абдукарим Йўляхшиев 87 ёшида оламдан ўтдилар.
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Алибой ака Йўляхшиевга, марҳумнинг яқинлари ва қариндошларига таъзия изҳор этади. Марҳумни Оллоҳ раҳматига олган бўлсин ва охиратини обод қилсин! Омин!