O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Таълим тизимидаги бюрократия ҳақида

Таълим тизимидаги бюрократия ҳақида
150 views
25 November 2021 - 16:09
Ўқитувчининг сочини олаётган профессионал сартарош сўрабди:
– нега мактаб таълим тизимимиз борган сари ёмонлашиб кетмоқда?
Ўқитувчи озгина ўйланиб жавоб берибди:
– тасаввур қилинг, соч олиш учун ишлатадиган хар бир инструментингизни қўлланилишини ёзма шаклда исботлашингиз ва тушунтиришингиз керак, хар бир одамнинг сочини олиш бўйича кунлик, хафталик, ойлик, чораклик, йиллик, 3 йиллик, 5 йиллик режалар ва истиқбол режаларингизни тузишингиз лозим, сочни ювиш тартибини, шампунь ва бошқа соч учун косметик моддаларни изохлаб ёзма хисобот тайёрлашингиз керак. Бу ишлардан ташқари Сизнинг статусингизни белгилаш “Бош ювиш ва сочга эътибор” каби мавзуларда маъруза қилиш ҳамда “Соч олдириш ахборот технологиялари шароитида тарихий урф” мавзусидаги семинар ва конференциялардаги чиқишларингизга мижозларингизнинг фикр-мулохазалари, тақризлари асосида белгиланади. Юқоридагиларнинг қарори асосида ўткир тиғли қайчидан фойдаланиш таъқиқланади.
Хар ойда бир неча марта назоратга миссия келади. Хар бир мижоз билан “аввалги ва кейинги холат” хақида сельфи қилиб, расм чиқариб, уни хисоботга қўшиб тикиб, комиссияга топширасиз ва бу хақиқат эканлигини оғзаки сухбат ўзингиз ёки салон рахбари билан бирга исботлаб беришингиз керак. Даврий равишда хар бир мижозингиз ва қўшниларингизнинг коммунал тўловларини тўлашаётганлиги хақида малумотномаларини тўплаб, топшириб боришингиз керак.
Яна баъзида мижозларингизнинг уйига бориб, уларнинг сочлари яхши ўсаётганлигини, муаммолари йўқлигини, хеч қандай психологик ёрдам керакмаслигини сўрашингиз керак.
Яна ойда бир неча марта ихтиёрий равишда кўча супуришга, йўл четларини ва дарахтларни оқлашга чиқишингиз керак. Йилда бир марта металолом ва пахта йиғиш мавсумида иштирок этишингиз керак.
Ундан кейин ишдан бўш вақтингизда яна …..
– ТЎХТАНГ, ЕТАДИ!!! Сочни қачон оламан!! дебди.
 Otabek Isakov
Манба: https://t.me/fikrbank/260