O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Таъқиб давом этмоқда

Таъқиб давом этмоқда
171 views
08 December 2015 - 6:00

chamangul new - KopyaМен илгари ҳам ёзганимдай милиса тамонидан бизга нисбатан оилавий таъқиб ҳали-ҳануз мана ўн ойдирки давом этиб келмоқда. Аввалига ўғлимга ва менга нисбатан асоссиз тарзда маъмурий иш очишиб, кейинчалик уни соҳта гувоҳлар ва соҳта айибловлар билан жиноий ишга айлантиришди.Бу ҳақда Олий судга келтирган шикоятимни ўрганиб чиқиб менга ва ўғлимга нисбатан ҳеч қандай маъмурий иш очилмаганини ёзма равишда маълум қилган. Қуйида шу жавобни илова қилаяпман:

оқдаёз давомида Бектемир тумани милисасига соҳта терговга қатнаб куним ўтди. Охир-оқибатда Ш.Рустамов билан уларнинг ўзларининг ноқонуний ҳаракатларини ЖКнинг ўнлаб моддалари билан кўрсатиб уларга нисбатан жиноий иш очишларини сўраб Бош прокуратурага, МХХ раисига, Президентга ўнлаб мурожаатлар қилганман.Чора кўришмаган бўлишса ҳам шундай йўл билан уларнинг ҳаракатларини тўҳтатиб қўйдик.

Улар кейинги этапдаги ҳужимларининг шаклини ўзгартириб энди ўн-ўн иккита милиса ҳодими, бутун маҳалла комитети аъзолари ва ён қўшниларимни оёққа турғазиб, видео камералар билан қуролланиб, тасвирга олиб, бу билан бизни қўрқитиб, милиса ходимлари эшигимни тепиб, тошбўрон қилиб, “Сизлар она-бола жиноятчисизлар” деб ҳақорат қилиш билан яна уч марта такрорлашди. 102га қилган мурожаатларим натижасиз бўлди. Пагон таққан “бандит-безори” жанобларга ҳеч қандай қонуний чора қўлланмади. Шу ўринда МХХ раисига бундай безориликлар тўғрисида қилган мурожаатимни эслатиб ва ҳеч қандай чора қўлламаган МХХ раисидан ҳам ҳафсалам пир бўлганини айтиб ўтмоқчиман.

Уларнинг навбатдаги ҳужумлари олдингисидан мукаммаллашиб ва маҳфийлашиб борди. Энди улар ошкора эмас балки “пинҳона” пагонлилар билан эмас, балки пагонсиз маҳфий – қароқчи одамлари билан ҳужумга ўтишди. Шундай қилиб сентябр ойида яна икки марта фуқаро кийимидаги иккита эркак соат 20:30 ларда келиб дарвозани тепиб, дағдаға билан эшикни очишимни талаб қилди. Келган зўравондан кимлигини сўрасам ўзини Шерзодман Бектемир милисасида терговчи бўлиб ишлайман деб таништирди. Терговга олиб кетмоқчилигини айтган эди, мен терговга расман чақирув қоғози орқали таклиф қилишини сўрадим. Шунда у мен билан қайсидир “каттакон” гаплашмоқчилигини, эртами-кечми, мен ҳоҳлайманми ёки йўқми ундан қаътий назар бу суҳбатдан қочиб қутила олмаслигимни айтиб ўзи билан кетишга мажбурлай бошлади. (Шу ўринда ҳайратимни яшира олмайман, наҳотки катталар фуқароларни қўрқитиб, зўрлаб, таъқиб ва тазиқларга олиб кейин суҳбатлашса. Бу қандай суҳбат услуби бўлди?) Талаби бажарилмаган Шерзод биз яшаётган ҳовлининг ичига сакраб тушиш мақсадида уч метр баландликдаги кўча деворимизнинг тепасига чиқиб ўтирди. Унинг бўйи 1м.90см.атрофида ёши тахминан 35-36 ларда бўлиб, ўзи бақувват одам экан. Шу тариқа эшикни очмасам ҳовлига сакраб тушиб бизни терговга мажбурлаб олиб кетишини айтиб, ўғлимга юзланиб калтаклайдиган важоҳатда жазавага туша бошлади. Шерзод бизга юзланиб дағдағага зўр берса, кўчада турган ҳамроҳиям қўрқитишни давом эттириб маскалиларни чақириш билан пўписани давом эттирарди. Тинимсиз кимларгадир қўнғироқлар қиларди. Аҳвол бундай тус олгач биз қўлимизга арматура олиб ўзимизни ўз уйимизда ҳимоя қилишга шайландик. Бундай мисилсиз зўравонликдан, руҳий босимдан, босқинчиликдан ўз шаънимиз ва ҳаққимиз ҳимоясида ўлимга ҳам тайёр эдик. 102га қўнғироқ қилиб аҳволни тушинтириб агар зудлик билан чора кўришмаса кимдир ўлишини айтдим. Улар нарьядни ана юборамиз, мана юборамиз деб вақтни чўзиб ҳеч кимни юборишмади. Бу зўравонликга ҳам қонуний чора кўрилмади. Бу ҳолат менинг соғлигимга ўз таъсирини кўрсатди. Орадан икки соатча вақт ўтиб олган стресим натижасида қонбосмим кўтарилиб тез тиббий ёрдам чақирдим.

03.12.15 куни соат 18:30 ларда кўчадан келган ўғлимни уйга киргизиш мақсадида дарвозани очдим. Эшикни очишимга кўз илғамас даражадаги чаққонликда уйга фуқаро кийимидаги барзанги эркак ёпирилиб, тўғрироғи ўғлимни бир чеккага улоқтириб бостириб кирди. Мен ҳали ҳеч нарсани тушинмай турганимда ўғлим бегона эркакни тутқилаб уйдан чиқаришга ҳаракат қила бошлади. Нима бўлганини англаб мен ҳам унга ёрдам бера бошладим. Лекин у одам шунчалар бақувват эдики, битта қўли ўртача одамнинг сонича келар эди. Ёши тахминан 32-34 атрофида. Қанчалар ҳаракат қилмайлик она бола босқинчини жойидан жилдиролмадик. Шунда ташқаридан сеҳирли қўл келдида олдимиздаги тоғдай жасадни шундай эпчиллик билан ташқарига чиқариб қўйди. Мен фурсатдан фойдаланиб эшикни қулфлаб олдим. Бу сеҳирли қўл кимники эканлигини дарвоза ортидан босқинчиларга “сизлар кимсизлар” деб савол бераётган одамнинг овозидан тутинган укам Олимжонники эканлигини тушиндим. Нима бўлаётганини билиш мақсадида дарвоза оша қараганимда 07 жигулида битта эмас тўртта фуқаро кийимидаги барзанги зўравон келганини кўрдим. Улар укамни ўртага олиб “ўзинг кимсан” деб елкаларига, кўксига қўллари билан нуқиб уриб ваҳшийларча бўкиришарди. Шу ҳолатнинг озгина сўзларини ёзишга улгирдим. Менинг дарвоза оша қўлимда нимадир ушлаб турганимни кўрган босқинчилар Олимжонни турткилай-турткилай бир чеккага чиқариб галма-галига биттаси олиб биттаси қўйиб тепкилаб ура кетишди. Ҳаш-паш дегунча укагинамни ўласи қилиб уриб ўликдай чўзилтириб қўйишди. Олимжонни йўлнинг чеккасига ётқизиб қўйиб машиналарини ҳайдаб келиб олиб кетишди. Мен ҳар галгидай 102га қўнғироқ қилдим. Улар ҳам ҳар галгидай ҳеч қандай қонуний чора қўллашмади. Воқеа содир этилганига беш кун бўлаётган бўлса ҳам менга келган балоларга кўксини қалқон қилиб мени ва ўғлимни зўравонлар зулмидан асраб қолган мард укагинам Олимжоннинг қаердалигини билмайман. Бектемир милисасидан сўрасам бизга ундай одамни олиб келишмади дейишди. Менинг ҳозирги аҳволим шунчалар аянчлилики уни тўғрилашга, укамни топишга, ёрдам беришга ожизман.

Буларнинг ҳаммаси менинг Ўзбекистондаги энг “обрўли ўғри”лардан бўлмиш Президент маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Тоҳир Иминовнинг узликсиз тўрт йил давомида давлат пулларини талон-тарож қилганлиги тўғрисида ёзган мақолаларим сабабдир. Улар мени мана 10-ойдирки Т.Иминов тўғрисида ёзма деб тазйиқ ва таъқиблар остида ушлаб келишади. Кейинги тўрт ой ичида бирорта мақола ёзмадим, лекин шундай бўлса ҳам бизга нисбатан таъқиблари тўҳтамаяпди. Ёзсам бир бало, ёзмасам минг бало бўлаяпди.

Бош прокуратура Т.Иминовни “обрўли одам” деб унга қарши жиноий иш оча олмаслигини-ку ошкора тан олиб, буни менга маълум қилиб қўйибди. Лекин Президегнтга ёзган мурожаатларим, Бош прокуратура, МХХ раисига ёзганларим ҳаммаси битта жойга яъни одамларга соҳта айбловлар тўқиш билан шуғилланиб оддий одамларни, ўз ҳалқини жиноятчига чиқараётган, қўлида жаллоднинг ой болтаси ўйнаб турган милисанинг шаҳар бўйича терроризимга қарши кураш бўлимига бориб тушмоқда. Бугинги кунда уларга чексиз ҳуқуқлар берилган шекилли улардан ўтиб ҳолингизни ҳеч ким сўрамайди. Ой чиқса ҳам, кун чиқса ҳам терроризмга қарши кураш бўлимига бўлмоқда. Улар ҳатто Президент номига ёзилган мурожаатларга жавоб беришади. Шу ўринда бундай ҳолатга аниқлик киритишларини сўрайман?

Ўзбекистонда Президент ким??? И.А.Каримовми? ёки милисанинг терроризимга қарши кураш бўлимимикан???

Одамларнинг бугинги Ўзбекистонда ит эгасини мушик бекасини танимайдиган муҳит ҳукимрон деганлари исбот талаб қилинмайдиган ҳақиқатдир.

Мен ПРЕЗИДЕНТга яъни И.А.Каримовга юзланаман, қайсидир милисанинг терроризмга қарши курашиш бўлимига эмас!

Ислом Абдуганиевич!

Сиз бошқараётган мамлакатда ғурури топталиб, ҳуқуқлари поймол этилаётган етим-эсирларнинг, қолверса шу мамлакат фуқароси, ОНАнинг нидосини эшитинг!!!

– Ўғриларни ҳимоя қилаётган “ҳуқиқ посбонлари” айтаётгандай мен ва ўғлим жиноятчи эмасмиз! Аксинча сизнинг ёнингизда туриб давлатнинг ҳадсиз хисобсиз пулларини ўмарган мулозимингизнинг ўғирлигини фош қилган аёлман. Бундай одамларни энди мустақиллик даврига келиб “жиноятчи” деб аташадими? Унда Т.Иминов билан А.Фаттаховни ким деб аташади???

Ёлғиз аёл бошим билан ажойиб ЎҒИЛни, айтмоқчиманки ИҚТИДОРЛИ ўғилни, келажакда бир соҳанинг етук мутахасиси бўладиган ўғилни тарбиялаяпман. Мулозимларингиз ўсиб келаётган ўғлимнинг кўз олдида онасини ноҳақ айблаб, ситамлар ўтказиб ўғлимнинг дилидаги эл-юртга ҳурмат ва Ватанга муҳаббат туйғусини сўндиришмасин.

Такрор айтаман, мулозимларингиз ўғлимдан жиноятчи ясашни бас қилишсин, ўз ҳолига қўйишсин, У иқтидор эгаси. Бундай ҳислатли инсонлар ҳамма замонларда ва ҳамма ерда қадрланган. Ўсиб келаётган ўғлимнинг ўксик кўнглини тирнашни бас қилишсин!!! Инсон қиёфасига киришсин!!!

Мен тўғримга келадиган бўлсак: Сиз мамлакат равнақи йўлида елиб-югираверасиз, баъзида етишмовчиликдан чет мамлакатлардан бир-неча милярдлаган доллорларни қарз ҳам оласиз, шунда ҳам одамлар ойлигини, пенсионерлар пенсиясини вақтида ололмаса мамлакатда пул тақчиллиги барқарорлигича қолаверса. Сабаби ишонч билдирганингиз ёнингизда турган Тоҳиржон Иминов давлат пулларини йиллар давомида чўнтагига ургани, буни кўра била туриб на Бош прокуратура на имконияти чегараланмаган “МИЛИСА” ўғрига чора қўлламаса, аксинча бу ҳақда гапирганларнинг ўзларини жиноятчига чиқарса. Бу дегани на Бош прокуратура тизимлари ва на милиса тизимлари давлат учун ишламаяпди дегани эмасми? Балки Сиз билдирган ишончдан фойдаланиб фақат жиғилдон ғамида юришибди дегани эмасми? Ўғри акаларидан улуш олиб, эвазига айбларини яшириб, “давлат иши”ни бажаряпмиз деб бюджетдан бир-неча миллионлаган маошларни олиб, ҳам ҳўрдани ҳам бурдани уриб, намунали уйларда яшаб, имтиёзли нафақаларга чиқиб туз берганнинг тузлиғига тупириб турибди, дегани эмасми? Шундай ишланглар деб Сиз аймагансиз албатта И.Абдуғаниевич. Демак бундай ҳаракатлари билан улар Сизни ҳам алдаб, ҳиёнат қилиб туришибди! Балки шунинг учун ҳам уларни ҳалқ орасида “пагонли қароқчилар”дейишади.

Ўзбек ҳалқида азал-азалдан эркаги йўқ уйга бегона эркакнинг кириши шаъриатимизга тўғри келмайди деб саналади, ва бунга амал қилинади. Бу диний тамондан. Қонун тамондан эса ўзини таништирмасдан, уйнинг эркаги бўлмиш ўғлимни бир чеккага итариб, суриб, куч ишлатиб, босқинчиларча, зўравонлик билан кечқурун эри йўқ аёлнинг уйига бостириб тўртта эркакларнинг келиши жиноят ҳисобланиб у Канституциянинг 27-моддасида белгилаб қўйилган.

Ислом Абдуғаниевич мадомики мулозимларингизнинг ҳаракатлари диний ва қонуний тамондан ҳам қораланаркан. Демак: Улар Сизнинг маъсуллигингизда қонун олдида жавоб беришлари керак!

Президентдан ўтинчим:

Биз она-боланинг ҳафсизлигимизни таъминлаб берсангиз.

Т.Иминов ва А.Фаттаховлар ўзлаштирган давлат пулларининг ўрнига қайтарилишида ўзингиз бош-қош бўлсангиз. Токи бу ўғирликга барҳам берилмас экан бизнинг ҳаётимиз ҳафдан ҳоли бўлмайди.

Мен туфайли зўравонликга учраган заиф ва мазлумларни ноҳақликдан, зўравонлардан кўксини қалқон қилиб ҳимоя қилган, натижада уйимга бостириб келган номалум одамлар тамонидан ноаниқ жойга олиб кетилган укам Олимжонни топилишида амалий кўмак беришингизни илтимос қиламан.

Сўнгги сўз ўрнида:

Мен дунё журналистларидан қуйидагиларни илтимос қилар эдим:

Мен юқорида ўз бошимдан ўтказганларни кўпиртирмасдан, муболағасиз айни ҳақиқатларни ёздим. Имконияти борлардан ўтинчим ёзганларимни бошқа тилларга ҳам таржима қилиб дунё ҳалқларини Ўзбекистонда ҳукм сураётган ҳақиқий ҳаёт билан таништиришда ёрдамларини аямаслар деб ишонч билдираман. Чунки Ўзбекистонда бунинг иложи йўқ. Олдиндан раҳмат.

Чамангул Негманова