O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Таҳмондаги долларлар

Таҳмондаги долларлар
149 views
01 February 2018 - 11:24

Бизни Россияга, Туркияга ишга жўнатиб турган аввало бузуқ иқтисодимиз ва нафсибанд бошқарув тизими (эди).

Қолаверса, чириб битган урф-одатларимизнинг хам ҳиссаси улкандир. Бир чақага қиммат урф-одатларимизни қанчалик зарарли эканлигини билиш учун кичиккина тадқиқот қилиб, хисоб-китоб қилиб кўрсак:

Ўзбекистонда бир йилда ўртача 200 000 (икки юз минг) тўй маросими бўлади. Шу маросимларда ҳамма Ўзбек хонадонларида кўрпа ва тўшакка одатда 120$-150$ сарф қилинади. Қаранг, икки-уч йилда бир маротаба, уйда мехмон кўпайиб кетганда таҳмондан пасга тушади ва ўша ерда чириб йўқ бўлиб кетади.

Камига у зормондани янгилаб туришга ҳам дунёни пулини сарфлаймиз, аҳмоққа ўхшаб. (Қолаверса, тўйдан кейин “кераксиз нарсалар” сотувчисини чақириб, кечагина сотган нарсасини, яна ўзига 30-40 фоиз арзонига қайтариб беришимиз ҳақида ёзишга Қўрқдим. Буни ҳисобласак бутун бошли индустрияга айланади.)

Демак, биз ўртача ҳисоблаганда 135 доллар пулни кўрпаларга сарфлаймиз. Бир йилда қилинадиган 200 000 тўйларимизга кўрпа учун сарфлайдиган пулларимизни кўпайтирсак: 27 000 000$ (йигирма етти миллион) пулни ҳар йили таҳмонда музлатяпмиз. Агар шуни ўрнига мини-заводлар олиб келсак, ҳомаки хисоб бўйича йилига 2160 (икки минг бир юз олтмиш) ўзбек ўғлонига иш жойи яратилади ва мана шу йигитлар ўз уйида, ота-онаси бағрида қолади.

Бунинг ортидан келадиган яхшиликларни санаб саноғига ета олмаймиз. Бағри бутун оилалар, тарбияли болалар, қалби хотиржам волидалар, валюта оқимини чиқиб кетишини олдини олиш, топталмаган ор-номуслар…

Биргина таҳмонларга таҳлаб, музлатиб қўйган орзу ҳавасларимиздан воз кечиш оқибатида, юқорида келтирилган бир дунё яхшиликлар келади.

Бир пуллик урфларимизга қиммат тўйхона, қўша-қўша машиналар, кортежлар, бир неча юз мехмонлар, мебеллар , бир неча минг доллар сарфланадиган машшоқларни қўшганимиз йўқ. Бу нарсаларни қўшиб ҳисобласак, дахшатли суммалар келиб чиқади.

Узун орзу ҳаваслар, бир пуллик урф-одатларимиз йўлида фарзандларимиз, ака-укаларимиз, эркакларимизни қурбон қиляпмиз.

Шу ўринда ҳурматлик имомларга ҳам юзланмоқчиман: юқоридан келадиган тезис ўз йўлига, мана, нималарни гапириш, нималарга эътибор қаратиш керак. Муаммо таҳмондаги кўрпаларда эмас, балки, бошимиздаги мийя-да.

Саййид Ислом

facebook.com