ТЕЛБА
Яна сабр қилинг сабрингиз тўлса
Ва ўйлаб гапиринг,телба бу одам –
Бир доҳийда қанча даҳолик бўлса,
Шунча телбалик бор бу телбада ҳам!
Телба кўринмоқдан халқ-халойиққа
Қўрқмаяжак қадар телба, сарсари!
У телба – юради душманга тикка
Юрган каби порлоқ истиқбол сари!
Телбадир, бир буюк халқнинг дардини
Ўзига дард этиб олажак қадар,
Юрти учун юртдан йироқ, дарбадар
Умри сўнгигача қолажак қадар!
17.07.2019
Муҳаммад Солиҳ



“Мен сендан хат эмас, хавотир олдим…” – Муҳаммад Солиҳ шеърига басталанган қўшиқ
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
ТАЪЗИЯ
Муҳаммад Солиҳга очиқ хат