Ўзбек ёзувчиси Темур Пўлатовнинг “Ғойибнинг иккинчи сафари” романи бошқирд тилига таржима қилинди.
Романни Бошқирдистон маданият арбоби Факил Мурзакаев таржима қилган. Асар Уфа шаҳридаги “Ватандош” нашриётида чоп этилди.
Таржимон роман таржимасини Темур Пўлатовнинг 2019 йилда нишонланадиган 80 йиллик таваллудига “бошқирд халқининг совғаси” деб атади.
Темур Пўлатовнинг асарлари Россиядан ташқари Венгрия, Чехия, Словакия, Болгария, Польша, Германия, Швеция ва яна кўплаб давлатларда чоп этилган.
Маълумот учун, ушбу асар асосида 1991 йилда фильм ишланган ва фильм муваффақиятли чиққан. “Ғойибнинг иккинчи сафари” асарида ошиқ Ғойибнинг саёҳатга отланиши ва охирида барибир ватанига, севгилиси Ойшанинг ёнига қайтиб келиши тасвирланади.
Манба: turon24.uz