“Террор” ва “террорчи” тушунчаларини ҳар ким ўзича изоҳлайди. Масалан, Афғонистонга бостириб кирган ғарб давлатлари ўзларига қарши курашаётган мусулмонларни ва уларнинг раҳбари мулла Умарни террорчи дейишади.
Туркия ҳукумати эса мамлакат жанубий шарқида қуролли қўзғолон кўтарган курд ирқчиларининг раҳбари Абдулла Ўжалонга шундай ном берган. Шу кунларда афғонистоннинг ғарбпараст президенти Ҳамид Карзай толиблар раҳбари мулла Умарнинг 2014 йил ўтказиладиган сайловларда номзод бўла олишини айтди.
Шунингдек, Туркия ҳукумати ҳам террорчиликда айбланган ва умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган Абдуллоҳ Ўжалон билан курд ирқчи ҳарбий бўлинмаларининг Туркиянинг ҳудудини тарк қилиши ҳақида музокаралар олиб бормоқда.
Бундай таклиф ва музокаралар “террорчиларга” қарши муносабат ўзгаргаргани ёки террор тушунчасининг ўзгарганига боғлиқ бўлиши мумкин. Сиз нима деб ўйлайсиз азиз ўқувчи?
Абдурраҳмон Муҳаммад
03.04.2013