O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Террор ташкилоти Қирғизистон табиий бойликлари ортидан бойимоқда

Террор ташкилоти Қирғизистон табиий бойликлари ортидан бойимоқда
192 views
01 April 2017 - 16:07

Фатҳуллоҳ террор ташкилоти (FETÖ) кўрсатмаси билан ўтган хафта ҳибсга олинган “Қирғиз Робин Гуди” лақабли Қирғизистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва Қирғизистон Кўлка ҳукумати аъзоси Мадмаров Абдумажид, Туркиянинг “Янги Бирлик” газетасига FETÖнинг парламент билан биргаликда, Қирғизистоннинг барча ишлаб чиқариш тармоқларини ҳам қўлга олганлигини айтди

Мадмаров Абдумажид, Қирғизистонда қарзларини тўламаганлиги учун банклар тарафдан уйлари мусодара қилинган 50 оиланинг кўчада қолиши хавфи ортидан ёрдам чодири ташкил қилиб, у ерда жабрланувчи фуқароларга озиқ-овқат тарқатишга ҳозирлик кўрилаётган вақтда, бир гуруҳ полиция ходимлари томонидан зўравонлик кўллаш билан ҳибсга олинган эди. Таҳминан 5 кун сўнгра озод қилинган Абдумажид Мадмаров, маҳкамага олиб борилганида ундан ҳеч нарса сўрамасдан, алоқаси бўлмаган турли айблар билан ҳукм ўқилганини айтди. Ўзи устидан тергов давом этаётган Мадмаров, FETÖнинг Қирғизистонга қандай қилиб ўрнашиб олганлигини ва мамлакатнинг даромад манбаларидан қандай фойдаланишини тушунтириб берди.

Ҳибсга олиш амалиёти қандай амалга оширилди?

Полицияга кўрсатма бериб, мени ҳибсга олган аслида FETÖ эди. Қирғизистонда молия ширкатлари томонидан уйлари ва моллари мусодара қилиниб зарар етказилган 50 тача оила бор. Уларга бошпана бўлиши ва қоринларини тўйғаза билишлари учун бир ёрдам чодири ташкил қилдим. Бу чодир асосий йўлнинг четида жойлашган эди. Ҳибсга олиш учун бу чодир асосий йўлга чиқиб кетган дега баҳонадан қўлландилар. Бунинг устига айни йўлда 60 метр олдинроқда бир ресторан ҳам бор ва у асосий йўлни деярли ёпиб қўйган бир ҳолатда жойлашган. Йўлни ёпиб қўйган ресторанга нисбатан бир норозилик йўқ, аммо йўл четидаги ёрдам чодирига бор. Қирғизистонда адолат мана шундай ҳолатда.

“Мадмаровни ичкарига ташланг”

Қирғизистонда амалга оширилаётган ҳуқуқбузарликларни чет мамлакат ахборот воситаларига чиқариш жиноят ҳисобланади. Ҳукумат фуқаро ҳуқуқларини осонликча оёқ ости қила олади. Айни вақтда менинг ҳақ-ҳуқуқларимни ҳукумат ҳеч қандай изоҳсиз оёқ ости қилди. Ҳибсга олинган вақтимда бу ҳақда ҳеч бир баёнот берилмади. Истаган жиноятлари учун жавобгар қила оладилар. Алоқам йўқлигига қарамай ноқонуний равишда маҳкама файлимга кетма-кет турли жиноий ишлар учун жавобгар эканлигим ёзилган. Қирғизистон ҳукумати менинг ҳуқуқларимни яширмасдан очиқчасига оёқ ости қилмоқда. FETÖ ҳокимлик қилаётган ҳукумат сўроқ-саволсиз осонгина поймол этмоқда. Бошқа томондан ноқонуний тарзда, ҳеч бир кўрсатмасиз моллари мусодара қилинган халқнинг норозилигини турли ахборот воситаларига етказдик. Оддий шароитларда халқ норозиликлардан аввал маҳкамага чиқиши ва қонуний тарзда ҳақларини ҳимоя қилишлари керак эди. Аммо ҳеч бир қонунга амал қилинмади. Маҳкамага чиқган вақтимда эса прокурор ҳеч нарса сўрамасдан ҳукум чиқарди. Юқоридан шундай кўрсатма берилганди: Мадмаровга қандай жиноий жавобгарлик юкласангиз юкланг, ичқарига ташланг.

FETÖ куч йиғиш учун Қирғизистондан қўлланмоқда”

Қирғизистон халқи нимадан норози, тафсилотларини айтоласизми?

Қирғизистонда халқ шундай қийинчиликларга учрамоқда. Аввалдан бизда режалаштирилган иқтисодиёт бор эди. Ҳозир уни йўқ қилдилар ва бозор иқтисодиётига айлантирдилар. Баъзи молия ширкатлари бор. Пулга эҳтиёжи бўлган фақир халқ бу молия ширкатларидан кредит олиш учун ўз номларидаги уйлари, дўконлари, қиммат баҳо ашёлари ва ер майдонларини бу ширкатларга бераяптилар. Ҳукумат қўллаб-қувватлаётган бу молия ширкатлари халқга юқори фоизлар юклашмоқда. Халқ бу фоизларни кўтараолмагач эса ширкат тўғридан-тўғри халқнинг таъминотини таъминлаётган молларини мусодара қилмоқда. Натижада халқ уйсиз, пулсиз қолмоқда. Халқ қорнини тўйғазиш учун ўз молларини бу ширкатларга беришга мажбур. Бошқа бир чораси йўқ. Бу молия ширкатларидан жабрдийда халқнинг молларини қутқаришга уруняпмиз. Бу молия ширкатларини ҳукумат қўллаяпти. Ўтган йиллар давомида амалга оширилган инқилобларда ҳукумат бошидагилар алмашди, аммо тузум ўзгармади. Бу тизимни Қирғизистонда илдиз оттирган эса FETÖ дир. FETÖ 90 йилларда очган мактабларида ёки Туркияда ўқитиб етиштирган одамларини 2000 йиллар бошида ҳукумат бошига келтирди. Ҳозирда тўғри Президентликка қараб кетмоқдалар. Албатта фақат ўша мактаб битирувчилари эмас, юқорида айнан Гуланчилар ўтирибди. Полиция ташкилоти, парламент, саноатнинг ичига FETÖ ўрнашиб бўлган. FETÖ

Қирғизистон ортидан қозонган пуллардан ўзини кучайтириш учун қўлланмоқда. Шу сабабдан халқ Қирғизистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан фойдаланаолмаяпти. Эҳтиёжларини қопламаганлари каби халқнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳам ҳимоя қилинмайдиган ҳолатга келтирдилар.

“Ташкилот мендан қутулишга урунди”

Халқ нимадан норози бўлмоқда?

Қирғизистонда текстил, озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш, энергетика саноатида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг назорати FETÖнинг қўлида. Тизим шу шаклда: Ишлаб чиқарувчидан маҳсулотларни арзон нархга сотиб олган ҳукумат қўллаб-қувватловчи FETÖчи тадбиркорлар уларни бошқа бир улгуржи савдо ширкатига сотади, сотиб олган улгуржи савдо ширкати ҳам яна бошқа бир ширкатга сотади. Махсулот халққа етиб келгунча камида 5 та қўлдан ўтади. Бунча қўлдан ўтиб келган маҳсулот нархи эса халқнинг қўлига келганича деярли икки баробар ошади. Шундай ҳам оғир шартларда ҳаёт кечираётган халқ эса эҳтиёжи бўлган озиқ-овқат, текстил, иситиш, соғлиқ учун керак бўлган маҳсулотларни ололмаяпти. Бу эҳтиёжларини қоплаш учун қўлида борини молия ширкатларига гаровга қўйиб, ўрнига нақд пул олмоқда. Юқори фоизлар билан қарзни тўлашни қийинлаштирган молия ширкатлари эса осонлик билан халқ молини ўзлаштириб олмоқда. Мен бу тизимни ўзгартириш учун йиллардир ҳаракат қилаяпман. Мен ҳаракат қилиб, қўлимдан келганича тўсиқ бўлганимда ва FETÖ га қаршилик кўрсатганимда эса FETÖ мендан қутулишга урунмоқда. Норози халқнинг олдида эса фақатгина халқнинг ўзи бор. FETÖ ҳукумати жабрдийда халққа ўзи ёрдам бермаганидек, уларга ёрдам беришга урунган биз кабиларнинг бўйнига уйдирма жиноятларни осиб бартараф қилмоқда. Биз ҳозирда халқ билан бирлашиб, бу эҳтиёж маҳсулотларини бевосита халққа етказиш устида ишлаяпмиз.

Табиий бойликлардан сўз очган эдингиз…

Қирғизистон ҳукумати ҳимоясига кириб олган FETÖга ҳукумат томонидан даромад билан таъминловчи ширкатлар устидан тўлиқ ҳокимият ҳам берилди. Бу ширкатлар Қирғизистоннинг табиий бойликларини ҳам симирмоқда. Қирғизистонда олтин, кумуш ва бошқа қиммат баҳо қазилма бойликлар заҳиралари бор. Бу захиралар Қирғизистон халқининг жон бошига тушадиган даромад миқдорини 250 минг долларга етказа оладиган ҳажмдадир. Шу даражада катта заҳиралар ҳақда гап кетмоқда. Бу заҳиралар ҳам FETÖнинг қўлида ва бу террор ташкилоти борган сари янада кучаймоқда.

Манба: YeniBirlik

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди