O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тикансиз типратиканлар

Тикансиз типратиканлар
18 views
13 February 2014 - 8:18

Прагада мингларча ўзбек истиқомат қилади. Уларнинг ичида Каримов ўқларидан қочиб келиб, сиëсий бошпана олган ўнлаб андижонликлар ҳам бор.

Ўз халқини отишга буюрган диктатор Прагага келмоқда. Наҳотки шу шаҳарда юрган ўзбеклар намойишга чиқмайди.

Нега улар бу қадар муте ва қўрқоқ?

Чумчуқ “пирр” этса, юраги “ширр” этади буларнинг.

Нега улар Оллоҳдан эмаси, бандасидан қўрқади?

Дунëдаги энг забун ҳашаротда ҳам ўзини ҳимоя қилиш инстинкти бўлади.

Тикансиз типратиканни тасаввур қила олмаймизку.

Ҳатто боссангиз қурбақа ҳам вақ дейди.

Аммо бу ердаги ўзбеклар сассиз садосиз бўйнини қисииииб юраверади.

Ҳайф ўзбеклик!

Шуҳрат Бобожон