O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўлдирилаётган қизлар

Ўлдирилаётган қизлар
152 views
02 February 2014 - 11:28

Бу мавзуни бу ерда ёзишдан олдин кўп ўйлаб, охири ёзишга қарор қилдим. Маълумки, жоҳилият даврида арабларда инсоният тарихида камдан кам учрайдиган ҳолат, яъни қизларни тириклайин кўмадиган одат бор эди. Ислом келгандан кейин аёллар шаъни кўтарилиб бу одатга бутунлай барҳам берилди. Лекин даврлар оша, замонлар оша бизнинг кунимизда бу одатнинг замонавий чиркин бир тури пайдо бўлдики бу ҳақида жим туришликнинг, гапирмасликнинг иложи йўқ. Бу қандай чиркин ҳолат, қандай қотиллик? Бугунги кунимизда замондошларимиз, миллатдошларимиз, диндошларимиз орасида 1, 2 ёки 3та қиз фарзанд кўрса-ю хотини яна ҳомиладор бўлса, уни дарров УЗИ аппаратига олиб бориб ўзларича ҳомилани жинсини аниқламоқдалар. Ва энг ёмони, агар бир темир аппарат у ҳомилани қиз деб чиқарса, уни АБОРТ қилиб, ўлдириб ташламоқдалар. Бир пайтлар араблар уруғимни,қабиламни шаънини ерга уради деб, қизларни тириклайин кўмишган бўлишса, бизникилар манманлик ва кибр учун,яна боқишдан,келажакда уни тарбиялаб узатишдаги харажатлардан қўрқиб ўлдирмоқдалар. Бу ерда манманлик деганда, одамларнинг “вой фалончини ўғли йўк экан” деган гапидан қўрқиб, боқишдан, харажатдан қочиш деганда эса, уни улғайганда узатиш ташвишларидан қўрқиб ўлдириш тушунилади. Мани тушунганим шу. Сизни бошқача тушунчангиз бўлса айтинг нега инсон ўз боласини тириклайин ўлдираётганини. Айтишингиз мумким мавзу муаллифи муболаға килиб ошириб юборибдику деб. Лекин тан олинг бу ҳолат кунда бўлмасаям, кунора бўлиб турибдику. Қуръонни оятимиди, ёки ҳадисдамиди эсимда йўқ ўқигандим. Яъни “Агар кимдир мухтожликдан, боқолмасликдан қўрқиб ўз фарзандини ўлдирса, бу оғир гуноҳ бўлиши билан бирга Аллоҳ у инсонлардан ўлгунича мухтожликни кўтармайди” deb.
Бу мавзуни долзарб дедим. Нимаси долзарб? Долзарблиги шундаки бугун бу сайтга кирадиганларнинг кўпчилиги оила қурмаган, ёки қуриш арафасидаги ёшлардир. Кимнидир кеча, бугун қилган хатосини эртага улар такрорламасин. Чунки қотиллик гунохи кабирадир. Кейин бу ҳолатга ҳар ким таъсир қилаяпти. Кимнидир эри талаб қилса, кимнидир кайнонаси мажбурламоқда. Шу ҳолатга дуч келаётган сингилларим сиз ўз вужудингиздаги танангизни бир бўлаги бўлмиш тирик инсонни ўлдириб қотилликка шерик бўлмай аксинча сизни бунга мажбурлаётган эр ёки қайнонага қарши курашинг. Ўз боласини қотили деган номни олманг. Аллоҳ бу умрни бизга бир марта беради. Уни ибратли яшанг. Эртага ўлим фариштаси келганда эх аттанг деманг.

Ҳозирги кунда Дунёни 2та йирик,аҳолиси кўп бўлган давлатлари Хитой ва Ҳиндистонда юқорида кўтарилган мавзумиздаги иш жуда оммалашган. Бунга сабаб Хитойда фақат битта фарзанд кўришга рухсат беришган ва кўпгина ота оналар ўша битта фарзандни ҳам қиз боладан кўра,ўғил бола бўлишини ҳоҳлаб қотилликка онгли равишда қўл урмоқдалар. Ҳиндистонда эса аҳвол бошқачароқ. Уларда фарзанд кўришда таъқиқ йўқ. Уларда қиз узатишдаги оғирдан оғир шартлар уларни шунга мажбурламоқда.(Яъни уларда киз тараф совчиликка боради, киз тараф калин пули беради ва хоказо.) Лекин буларнинг бари қиз ҳомилани аборт қилиб ўлдиришга сабаб бўлаолмайди. Чунки қотиллик барибир қотиллик. Хўп, уларки Аллоҳни танимайди. Биз мусулмонларга нима бўлаяпти. Қаерга қараб кетаяпмиз. Кимдан ўрнак олаяпмиз. Наҳотки, тирик бир жонни,буни устига ҳимояси эркаклар зиммасига юклаб қўйилган ожизани ҳимоя қилиш ўрнига ўлдириш биз учун оддий бир осон ҳолга айланиб бўлган бўлса. Азиз кайноналар эрлар,сингилларим, опаларим ,акаларим , укаларим тирик жонни нафсимиз йўлида улдиришда Аллохдан қўркайлик. Уни Қаххор сифатли қаҳридан қўрқайлик. Зеро у ҳаммасини кўриб тургувчи Зотдир!

Hikmatnuri.com