Сайловлар пайтида гўё уруш давридек мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилади; барча иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳалардан тортиб оммавий ахборот воситалари – радио, телевидение, рўзнома, журнал ва бошқа нашрларда марказлашган буйруқ асосида иш олиб борилади.
Барча тадбирлар, шу жумладан “Сайловлар”, йиғинлар ҳукумат одамлари назоратида ўтказилади. Ҳукуматдаги барча молиявий кирим-чиқим, харажатлар ўта махфийлаштирилади. Фуқароларнинг сиёсий ғоя-мақсадлари таъқиқланиб, сўз эркинлиги чекланади, маҳалла идоралари, давлат ташкилотлари (партия ва нодавлат ташкилотлар) орқали махфий хизматлар бошқарувига ўтади.
Прокуратура-судларнинг ҳам мустақиллиги тақиқланади, чунки ҳокимиятлар барчаси қонунга эмас марказлашган “фавқулодда ҳолат”га бўйсунади, акс ҳолда тезкор махфий хизматлар ёшу-қарини қилмаган жиноятларини бўйниларига олмагунча ҳайвонларча қаттиқ қийноққа соладилар, зўрлайдилар…
Айрим вахшийлашган ҳоким, насабсиз маҳалла раислари, бузуқи “махалла посбонлари” одамларнинг, оилаларнинг қийналаётганини кўриб ҳузур қиладилар. Иқтисодий катта талофатлар кўрилади (раҳбарлар мамлакат бюджетини талон-тарож мусобақасини авж олдиришади). Ўзбекистонда кўпчилик аҳолининг ойлик маоши 400.000 сўм, шу жумладан суд ходимлариники хам, аранг йўлкира билан тушликка етади, яъни ишга бориб уйга пулсиз келади. Бунинг оқибатида “акахонлик”, қўшиб ёзиш; ҳужжатларни қалбакилаштириш, ташмачилик, ўғрилик, порахўрлик авж олиши табиий. Бундай суд ҳокимияти ҳукуматга қарамлиги туфайли Конституциянинг 18 модасидаги тенг ҳуқуқлилик принципини қўпол равишда бузиб, амалдорлар ва пулдорларга қонунларни қўлламаслик эвазига “даромад”ларини оширишади. Натижада қонунлар фақат оддий халқ учун ишлатилади. Жиноятлар, ҳукуматнинг, аксарият амалдорларнинг бефарқлиги туфайли амалга оширилмоқда.
Тошкентнинг Олмазор (ҳоким ва сенатор Гаипназаров Б.) туман Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Анвар Акрамов “акахонлиги”, зўравонлиги остида ЎЎБ-органларида маҳалла раислари “тайинлан”моқда. Айрим маҳаллаларда расмий маҳалла раиси, ёки аёллар кенгаши (женсовет), маҳалла котиби бўлиб ишлаётганларга ойлик маош йўқ, қаерга кетаяпти ёки ким ўзлаштиряпти, деган саволга жавоб топилмаяпти.
Оила харажатлари: 1. Хотин, бола-чақа, озиқ-овқатлар; 2. Кийим-кечаклар; 3. Коммунал тўловларга; 4. Дори-дармонларга; 5.Ўғилга (ҳеч бир давлат томондан армияга аҳолидан бундай пул ундирилмайди) муқобил хизмат учун ҳозирда 3.200.000 сўм; 6. Фарзандни институтда ўқитиш контракт учун 4 йил Х 5.200.000сўм = 20.800.000 сўм + Йўлкира, овқатланиш хамда “хашарлар, дарахт кўчати… пахта терими” пули; 7. Бола-чақани ўйлантириш-тўй харажатлари, уй-жойли қилиш Тошкентда икки хонали квартира 127.750.000 сўм ёки 35.000 АҚШ доллари (1 ақш$ доллари 3850cўм 2015й. 5 феврал ҳолатида).
Бунча даромадни топиш учун Эркаклар оилани боқиш учун узоқларга анча вақтга ётоққа-ишлашга – ҳаёт-маъмот жангига – “Уруш”га кетадилар. Ахир Ватанга садоқат – оилага муҳаббат, фарзандларга ғамхўрликдан бошланадику!
Таажубланарлиси, ИИВга қарашли халқ посбонлари милиция шахсий таркибининг 70%да ойлик маошлари энг катта 1.500.000сўм бўла туриб ҳам оиласида уй-жой муаммоси мавжуд. Масалан, Олмазор тумани аксарият профилактика инспекторлари ҳамда қўриқлаш хизматидагилар ижарада ёки бир хонада эр-хотин ва 2-3та болалари билан жон сақлашмоқда.
Кредитга ҳам олишолмайди, чунки уй-жой учун 800.000сўмдан тўлашса болалар оч-касал бўлиб ўладику. Баъзи раҳбарлар матбуот учун кимларгадир “намунавий” уй-жой бериб ўзларини қайғурган қилиб кўрсатишмоқда. Кўпчилик эркаклар оиласини боқаман деб қамоққа тушадилар, турмуш зарбалари билан “отилиб ўлдириладилар”.
Мамлакатда оилани йўқ қилишнинг ҳуқуқий тизими яратилингандек бўлиб чиқмоқда. Тошкентда 2014-2015 йилда ажрашганлар йиллик никоҳ рўйхатининг 50% идан ошиб кетди. Эрсиз бева аёллар, отасиз болалар аёвсиз кўпайтирилди. Тўлиқ бутун оилалар аранг кун кўрмоқдалар. Аксарият аҳоли кўзида қувонч йўқолган, юзида табассуми борлари виждонсиз пулдор ва амалдорлардир.
Қуёш ҳам эрини йўқотган аёлларнинг маъюс чеҳраларини кўриб оромини йўқотган бўлади. Гўё “Уруш” (мамлакатдаги “ислоҳотлар”нинг натижаси) қачон тугашини кутгандек яшаймиз, қачон адолат бўлади-ю оила азолари бир жам бўлиб яшайди.
Тирикчилик деб (уруш давридек) 8.000.000 эркак ёки хотин муқаддас оилани сақлаш учун ишлашга ётоққа ҳаёт қувончлари-болаларидан олисда ўзга шаҳарларда, мамлакатларда эканлиги – ишлашаётгани….
Бу Ўзбекистон ҳукумати раҳбарларининг айби эмасми?
Болалар ота-она бағрида меҳрга тўйиб тўғри сўз, ҳалоликка ўрганиб ўсмоғи керак.
Шунда Аллоҳ ўз неъматларини бераверади. Ер ости фойдали қазилмалар, тўкин-сочин сабзавот-мевалар барчаси фарзандларимиз камоли-бахти учун хизмат қилсин. Ҳукумат раҳбарлари эркакларни эксплуатация қилиб маънавий ҳатто жисмонан майиб-мажруқ қилишмоқда, аёл-беваларни, отасиз болаларни кўпайтирмоқда, муқаддас ОИЛА бўлиб яшашлик имкониятларидан маҳрум этиб инсониятга қарши жиноятларни учала ҳокимият Парламент, Ижроий хокимият, Суд хокимиятининг олтин васвасасига учраган айрим ҳоин раҳбарлари қилмоқда.
Европада халққа ёрдам берган қаҳрамонлар Робин Гуд, Графлари бўлгани каби қани Моворауннаҳрнинг Шерюрак ўғлонлари Амир Темир, Алпомиш, Гўрўғли, Жаллолидин Мангуберди, Широқ, Фарҳодларнинг авлодлари қаердасиз?
Алишер, Ғофур, Салим, Собир, Муҳитдин, Дилмурод, Рустамлар Россиядами, Дубайдами, Европадами, ёки ҳарбийдамисиз, хавфсизликдами ёки ИИВда?
Юртимизни “ўзини-ўзи ҳукумат” деяётган ёлғончи-ёвузлардан тозалайлик ва меҳнаткаш халқни очофат, текин-томоқ «ҳокимлар» зулмидан қутқарайлик токи Қонунлар ишласин! Мамлакатда оилалар жам бўлиб қувонч билан яшасинлар.
Мамлакат сиёсий бошқарувини халқ ва унинг Олий Мажлисдаги вакиллари, сиёсий партиялар ва жамоат ташлилотларининг қонунга ўзгартириш киритиш муштараклиги белгилаши ва фуқаролар матбуот орқали назорат қилишлари керак. Бу ҳолат шунчалар Президент хоҳиш-истагига ва кайфиятига ташлаб қўйилганки на Стратегик тадқиқотлар Институти, МХХ ва унинг Ўта муҳим объектларни қўриқлаш Бошқармасидагилар, ижроий ҳокимиятдагилар ноқонуний аралашувига (Судларга, Прокуратурага, Сиёсий Партияларга… ва жамоа ташкилотларга, Оммавий Ахборот Воситаларга штраф ва қамоқ. қўрқитуви орқали Ўз хукм ва топшириқларини бажаришга мажбур қилишмоқда), чек қўйиш учун давлат ташкилотларининг халққа хисобдорлигини матбуот орқали белгилашини қонунлаштириш керак.
Буни пайсалга солувчи ўғри ва ҳиёноткорлар ошкор бўлиши учун халқ матбуоти ва суд мустақиллиги (чала суд эмас) керак.
Ҳашарлар ниқобидаги қуллик ва мажбурий меҳнат орқали озод фуқароларни эксплуатация қилиш ва ҳукуматни танқид қилганларни пинҳона йўқ қилиш репрессиясини тўхтатишга эришайлик .
Сохта сайловлар орқали ўғрилар мамлакатни бошқаришмоқда!
Амалдорлар нима учун интернетдан қўрқадилар, чунки алдамчилик ва ҳоинликлари ошкор бўлишидан, халқ англаб қолишидан қўрқадилар.
Тошкентдан СОБИР АЗИЗОВ
ЎХҲ таҳририяти почтасидан