Толибон вакили Сухайил Шоҳин South China Morning Post нашрига берган баёнотида “Хитой Афғонистоннинг дўсти ва унинг мамлакатни қайта тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлари мамнуният билан қабул қилинади” деди.
“Бизнинг вакилларимиз кўп марта Хитойда бўлган ва бу давлат билан яхши алоқаларга эгамиз. Хитой дўст давлат, биз Афғонистонни тиклаш ва ривожлантиришдаги Хитойнинг иштирокини мамнуният билан қабул қиламиз”, деди у. Унга кўра, ҳозирда Толибон Афғонистон ҳудудининг 85 фоизини назорат қилмоқда ва бу ҳаракат ХХР инвестициялари хавфсизлиги ва хитойлик ишчилар хавфсизлигини кафолатлайди.
Шоҳин толиблар Афғонистондан бошпана топган баъзи уйғур айирмачиларига у эрда жойлашишига йўл қўймайди, деб ишонтирди.
Шоҳин, шунингдек, Толиблар АҚШ билан 2020 йил февралдаги келишувлар доирасида бирон бир ҳорижий гуруҳининг Афғонистон ҳудудидан бошқа давлатлар ҳудудига ҳужумлар тайёрлаш учун фойдаланишига йўл қўймаслигини эслатди.
Эрк партияси матбуот бўлими



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Муҳаммад Солиҳ: Табрик
Шуҳрат Бобожон: Мустақилликдан севинган Даврон ҳақида
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”