O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тонгги манзара

Тонгги манзара
165 views
09 August 2017 - 7:00

Ислом Холбой

   Тонгги манзара

Из тушмаган оппоқ қордек бир рўё –
Қуёшга уланиб кетган эди тонг.
Дарахтлар қушларнинг қаноти гўё,
Уфқ томон тумандек, инар эди онг.

Борлиқни босганди, ҳарирў гилам,
Тоғлардек кўчарди шуур карвони.
Шаффофлик сўнганда қилади алам,
Тўйиб нафас олгин, узилмай жони.

* * *

(“Хаёл етмас манзиллар”)