«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН
ТОНГ ОТМАС
Тонг отмас, тонг отмас, қалб бoтмас, –
Кадар аталаси шунчалар қуюқ.
Олти бўлган нарса, балки соатмас,
Отмаётган нарса тонг эмасдир, йўқ!
Мен ўз сирларимдан бўлмайман воқиф,
Туфлайман уларга, сени ўйлайман.
Дарчанинг моматалоқ юзига боқиб,
Ит каби кўзларим билан сўйлайман.
…Aсли ўзим ёмон. Мен – ёмон тушман.
Сесканиб тураман соат олтида.
Менинг ўзим aскар, ўзим урушман
Муҳаббатнинг шундоқ кўзи олдида!
1978
(119)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (78-саҳифа.)